Қозоғистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда қўшни давлат бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади.
Бундан ташқари, авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.
Шунингдек, чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб Нукус—Бейнеу ва Тошкент—Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси ҳам кейинги муддатга кўчирилганди. Кейинчалик икки давлат ўртасидаги халқаро автобус қатновлари ҳам номаълум муддатга кечиктирилган.
Изоҳ (0)