Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, бош вазир маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилган.
Унинг ўрнига бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилган.
Ушбу лавозимга Бобур Исломов тасдиқланган. Шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)