Англия терма жамоаси 1966 йилдан буён илк бор Жаҳон Чемпионатининг биринчи кунида ўйин ўтказади.
Англия сўнгги бор 1966 йилги мундиалнинг дастлабки кунида майдонга тушган эди. Инглизлар Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 мусобақасида B гуруҳидан жой олди.
Гарет Саутгейт шогирдлари Эрон, АҚШ ва Европа плей-офф ғолиби (Украина/Шотландия—Уэльс) билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз 1966 йилги мундиал Англия майдонларида бўлиб ўтган ва унда инглизлар ҳозирча ягона бўлиб турган чемпионлигини қўлга киритган.
Маълумот учун, 1 апрель, жума куни Қатар мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳон Чемпионати беллашувлари 2022 йилнинг 21 ноябрь кунида старт олиб, 18 декабрдаги финал ўйини билан якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)