«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш билан янги шартнома имзолади.
Португалиялик ярим ҳимоячи манкунианликлар билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
Фабрисио Романонинг хабарига кўра, Фернандешнинг янги шартномаси уни «қизил иблислар» сафида энг кўп маош олувчи уч футболчининг бирига айлантирди. Ярим ҳимоячи йилига 14–15 миллион евро маош олади.
27 ёшли футболчи 2020 йил январь ойидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақтга қадар клубда 117 та ўйин ўтказиб, 49 та гол ва 39 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)