«Шахтёр»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Винисиус Тобиас «Реал»га ўтди. Бу ҳақида Украина жамоаси матбуот хизмати маълум қилди.
18 ёшли футболчи ижара асосида 2022/23 йилги мавсум сўнгига қадар мадридликлар сафида тўп суради. «Реал» футболчини 18 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бразилиялик 2022 йил январь ойида «Шахтёр»га бориб қўшилган ва жамоанинг йиғинларида иштирок этган. Аммо клубнинг бирорта расмий ўйинида майдонга тушмаган.
ФИФА Россия ва Украинада ҳаракат қилаётган футболчиларга маҳаллий клублар билан шартномани тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини берган ҳамда уларга бошқа лига жамоалари билан шартнома имзолаш имкониятини тақдим этганди. «Реал» бу қарордан унумли фойдаланиб, Винисиус билан келишув имзолаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)