Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилбанд кўчасидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, мулкни олдиндан кўриш учун 31 март, 4- ва 6 апрель кунлари белгиланган. 2003 йилда қурилган 1 қаватли уй 7 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,01 гектар. Бинонинг майдони — 403 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 4,69 млрд сўм. Аризалар 28 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли бошланғич баҳосидан икки баробар арзонга сотилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)