Ургутда ижара олинган 90 сотих ерни 60 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга олинди. Қорақалпоғистонда фуқарони темир йўлга ишга киритиш учун минг доллар олган техникум директори ушланди. Ижтимоий тармоқларда шу каби хабарларга кўзимиз тушади. Пора ҳам қонунан, ҳам шаръан тақиқланишига қарамай, умримизда бир марта бўлса ҳам пора олган ёки берган бўлишимиз мумкин. «Дарё» бу борада аҳоли фикри билан қизиқди.
Сўровномада иштирок этган аёлнинг айтишича, ҳеч қачон бундай коррупцияли вазиятларга дуч келмаган.
«Пора олмаган ва бермаганман. Лекин ишимга салбий таъсир қилган. Мен ўзим талабаман, ҳали пора оладиган даражага етмадим», — дейди талаба йигит.
Йўловчи йигитнинг сўзларига кўра, пора сўрашмаган, ишини битириб беришгани учун чин кўнгилдан ўзи ҳадя қилган.
«Коррупцияга қисман учраганман, буни инкор қилиб бўлмайди. Масалан, боғчада бир шундай вазият бўлган. Лекин тўғри йўл билан ҳал қилганмиз», — дейди рассом.
Изоҳ (0)