Тошкент шаҳар Миробод туманидаги «Замок знаний» хусусий боғчаси жойлашган қават кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Яккасарой тумани МИБ томонидан жойлаштирилган.
Кўчмас мулкнинг умумий майдони 481 квадрат метр, фойдали майдон эса 350 квадрат метр. Хусусий боғчада газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 5,4 млрд сўм. Аризалар 25 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги 35 хонали дала ҳовли МИБ томонидан қарийб 8 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)