Америкалик актёр Алек Болдуин яна бор ота бўлади. Янгиликни унинг турмуш ўртоғи Ҳилария Болдуин маълум қилган.
Ҳилариянинг сўзларига кўра, унинг Болдуин билан биргаликдаги еттинчи боласи 2022 йилнинг кузида туғилади. «Биз оиламиз катта эканига деярли ишончимиз комил эди ва бу кутилмаган совғадан ишонилмас даражада жуда хурсандмиз. Бизнинг янги чақалоғимиз — ҳаётимиздаги ёрқин воқеа», — деб ёзади актёрнинг рафиқаси.
Эслатиб ўтамиз, бу 63 ёшли Алек Болдуиннинг саккизинчи фарзанди ҳисобланади. Унинг Ким Бейсингер билан биринчи никоҳидан қизи бор.
Изоҳ (0)