• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Америка орзулар мамлакати эмас, бу ерда доллардан бошқа ҳеч нарса йўқ”. 5 йилдан буён АҚШда яшаётган телебошловчи Равшан Ҳакимов билан суҳбат

    Телебошловчи ва продюсер Равшан Ҳакимов бир неча йил хусусий каналларда бошловчилик қилган. У беш йилдан буён оиласидан узоқда — Америкада истиқомат қилади. У океан ортидаги ўзбекларнинг тўй хизматларида бошловчилик қилишдан ташқари, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. “Дарё” мухбири Наргиза Муродова у билан суҳбатда бўлди. Суҳбат давомида бошловчи океан ортидаги ҳаётнинг афзаллик ҳамда камчиликлари ҳақида сўзлаб берди.

    “Американи ҳеч қачон орзу қилмаганман”

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    —  “TV Марказ” телеканали ёпилганидан сўнг бир-икки йил умуман эфирга чиқмадим. Бу баъзилар ўйлагандек тақиқлар билан боғлиқ эмас. Шунчаки Р&Н продуcтион номли хусусий студиясини ташкил қилгандик. У ерда “Уй бекаси” ва “Қайнона ва келин” номли ситком сериаллар суратга олинди. 2015—2017 йиллар давомида эса “Тошкент” телеканалида шартнома асосида фаолият юритдим.

    Америкага кетиш хаёлимда ҳам бўлмаган. Одамлар океан ортига келишни, бу ерда ишлашни орзу қилади. Ўйлаб қарасам бирор марта буни орзу ҳам қилмаган эканман. Аммо ҳаётда биз истамасак-да, қилишга мажбур бўладиган вазиятлар бўлади. Пешонамга ёзилган экан, беш йил аввал Америкага келдим. Аввалига бу ердаги ҳамкасблар билан океан ортидаги ҳаёт ҳақида кўрсатувлар тайёрлаб, ўзбек телеканалларига юборишни ният қилгандим. Аммо ҳамкасбларимда “Американи мақтагандек бўлиб қолмаймизми?” деган ҳадик бўлди. Шундан сўнг режаларимни ўзгартиришга қарор қилдим.

    Беш йилдан буён Америкада истиқомат қиламан. Бу ерда изланяпман. Ўзим учун янгиликларни кашф қиляпман. Аммо ҳаёт ҳамон Американи ёмон кўрдириб келмоқда.

    “Тилни билишим қўл келди”

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    — Дадам инглиз тили ўқитувчиси бўлган. Болалигимдан бу тилни ўрганишга “мажбур” бўлганим анча қўл келди. Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетида таҳсил олганман. Шу сабаб, тил бўйича ҳеч қандай қийинчиликка учрамадим. Ўзбекистонда Азим Муллахоновнинг созандаси бўлган Жаҳонгир Мирзо бу ерда машҳур хонанда. У каби ватандошларимнинг ёрдами билан бу ерда жойлашишим қийин кечмади. “Америкага келдингми тезроқ соққа қилишинг керак”, деган шиор бор экан. Мен ундан анча узоқда бўлганим учун аввалига бир оз қийналдим. Сир эмас, кўпчилик Америкага пул топиш учун келади, шунинг учун иш танлаб ўтиришмайди. Менда ҳам шундай жараён бўлди.

    “Ноҳақлик ва норозиликлар бўлди”

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    — Бошловчиликдан ташқари, “Наво” гуруҳига продюсерлик ҳам қилганман. Аммо бу ҳақида гапириш мен учун жуда оғриқли. Чунки бу гуруҳ учун яхшигина маблағ ва катта меҳнат сарфлагандим. Аммо баъзи бир инсонларнинг масъулиятсизлиги сабаб, каттагина меҳнат саробга айланди. Одатда уларнинг атиги беш фоизгина иқтидори бўлади, аммо продюсернинг 95 фоиз меҳнати сабаб халқ назарига тушади. Аммо баъзилар тезда ўзларидан юлдуз ясаб, “Мен бундан ортиғига арзийман”, деб талашади. Хуллас, шунга ўхшаш норозиликлар сабаб гуруҳ тарқалди. 2013 йил “TV Марказ” каналининг ёпилиши билан хонандаларнинг бири гуруҳни тарк этди. Аммо ўрнига олингани ҳам кутилганидек бўлмади. Ундан кейин телелойиҳаларга продюсерлик ҳам қилдим. Аммо у ерда ҳам ноҳақликларга учрагач, омадимни Америкада синаб кўришга қарор қилдим.

    “Касбимиз оддий бўлса-да, одамлар учун манфаатли”

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    — Кўпчилик ўзбек санъаткорлари турли сабабларга кўра Америкага келиб қолган. Уларнинг бари билан яқинман. Улар бу ерга сочилган ризқини териш ва бола-чақаси учун қулайлик яратиш учун ҳаракат қиляпти. Кимнинг нима соҳада фаолият юритаётганига кўпчилик қизиқади. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, касбимиз оддий бўлса-да, одамлар учун манфаатли.Бу юртга келган инсонда “Ишсиз қолсам кўчада қоламан, бу ерда ҳеч ким ёрдам бермайди”, деган ҳадик бўлади. Бундай шароитда ижод қилишга деярли вақт қолмайди. Юрагида ижод жўшиб турса ҳам, бу ерда шароит билан ҳисоблашишига тўғри келади.

    “Америкага келганимдан афсусдаман”

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    Фото: Равшан Ҳакимов шахсий архивидан

    — Ню-Ёркка самолёт қўнганида ўзимга “Нима қилиб қўйдим?” деган саволни берганман. Беш йил ичида бу саволга жавоб топганим йўқ. Мен ҳамиша АҚШ  рекламаларда таърифланганидек “Орзулар мамлакати” эмас, дейман. Бу ер катта гўштқиймалагичга ўхшайди. Аввал катта чиғириқлардан ўтмасангиз, ҳеч қандай натижага эришмайсиз. Шунинг учун Америкага келганимдан кўп марта афсусланганман. Агар бу мамлакатдаги ҳаётим ҳақида китоб ёзадиган бўлсам, ундан қанчалик кетишни исташни яширмасам керак. Чунки мен бу ерда меҳмонман.

    “Америкада доллардан бошқа ҳеч нарса йўқ”— Тан олиш керак, бу ерга келган ўзбекларнинг кўпчилиги ўзгариб, фақат пулнинг ортидан қувадиган бўлиб қолади. Ўзбекистонда бор нарсаларнинг кўпини бу ердан тополмайсиз. Масалан, хотиржамлик, ички ҳаловат, самимият ва тарбия йўқ. Ҳатто, муҳожирлар орасидан ҳам ўзингиз сингари самимий инсонни тополмайсиз. Америкада фақат доллар бор.

     

                 Мавзуга доир:

    • АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    • Соҳиб Аббосхон АҚШда меҳмонхонада сувоқчилик қилгани ва қизининг сўзлари уни йиғлатгани ҳақида гапирди (видео)
    • Гулчеҳра Эшонқулова илк марта АҚШга кетиши сабаби, турмуш ўртоғидан 13 ёш катталиги ҳақидаги гаплардан чарчагани ҳақида гапирди (видео)
    • Туркияга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    • “Шайтанат”даги Ҳонгирейдан Зарина Низомиддиновагача: Россияда яшаётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    30.03.2022, 13:36   Изоҳ (0)   67356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МcDonald’sда идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    29.03.2022, 14:46

    Машҳур аёлларнинг гўзалликда қизларидан қолишмайдиган оналари (фото)

    29.03.2022, 12:58

    «Оскар-2022» тақдирлаш маросимида актёр Уилл Смит рафиқаси ҳақидаги ҳазили учун бошловчига тарсаки туширди (видео)

    29.03.2022, 09:54

    «Кавказ асираси»да Жаброил, «Мимино»да Хачикян — арманистонлик актёр Фрунзик Мкртчяннинг тақдири қандай кечган? (фото)

    28.03.2022, 18:59

    Голливуд актрисаси Лили Коллинз «Эмили Парижда» сериалини суратга олиш жараёнида саломатлигида муаммолар юзага келганини билдирди

    28.03.2022, 15:57

    «Оскар — 2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    28.03.2022, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.