Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу фуқаролар 2022 йилнинг 5 январь куни Санкт-Петербургга шартнома асосида ишлаш учун келган. Иш берувчи томонидан эса шартнома шартлари бузган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ушбу шаҳарда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида қийин аҳволда қолган 9 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтарди. Агентлик ва консуллик фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталарни олиб берган.
Аввалроқ ишлаш учун Россияга бориб, кўп қаватли бинодан йиқилиб тушган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
Изоҳ (0)