• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чек бермаяпсан деб 5 миллион сўм жаримага тортишди». Айримлар мукофот пули олиш учун солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бермоқдами?

    Сиз дўкондан маҳсулот сотиб олаётганда сотувчидан чек беришини талаб қиласизми? Қонунчиликка кўра, у чек бермаса, дўкон эгаси 5 миллион сўм жаримага тортилади. Чек берилмагани ҳақида солиқ органларига шикоят қилган шахсга эса ўша жарима пулининг 20 фоизи, яъни 1 миллион сўми мукофот пули сифатида тўлаб берилади. Сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда айнан шундай мукофот пули илинжида тадбиркорларни ноҳақ айблаётган одамлар пайдо бўлгани кўп муҳокама қилинмоқда. «Дарё» мухбири ҳолат аслида қандай экани юзасидан Тошкент шаҳрида кичик суриштирув ўтказди.

    Тадбиркор Зоҳид Раҳимовнинг айтишича, кимдир тадбиркорни чек бермаганликда айблаб солиқ органларига шикоят қилган ва у 5 миллион сўм жаримага тортилган.

    «Биз мижозларга азалдан доим чек берамиз. Ҳозирда 4 нафар ишчим бор. Уларга ҳам солиқ тўлайман. Солиқ органидан келганлар «чек бермаяпсан», деб 5 миллион сўм жарима ёзиб кетяпти. Касса аппаратини 3 миллион сўмга сотиб олганман. Яна абонент тўловига ҳар ойда 100 минг сўм тўлайман. Нима учун сотиб олдик буни ўзи? Биринчидан, бу ускуна жуда секин ишлайди. Битта одамга чек бергунингизча, мижоз камида 40-50 секунд кутиб туришига тўғри келади. Кейин чек чиқиши учун ускунанининг ўнлаб жойини босиш керак. Унгача кўп мижозлар кутиб турмайди. Пулни тўлаб чиқиб кетади. Ким устимиздан шикоят қилиб, жарима тўлашимизга сабабчи бўляпти билмайман. Солиқдан келиб, «сенга шикоят тушган, бунча жарима тўлайсан» деишяпти. Солиқчи келиб босаверса ҳаммага зиёнку. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз деб, ҳамма устимизга миниб олди. Солиқдан қочганимиз йўқ, тўлаётган бўлсак, нега бундай қилишади.

    Зоҳид Раҳимов

    Зоҳид Раҳимов
    Фото: «Дарё»

    Кредит олиб дўкон юритяпмиз. Жойга ижара ҳақи, ишчиларга ойлик ва солиқ тўлаймиз. Ўзи шундоқ ҳам харажатларимиз етарли бўлиб турибди. Буни устига адолатсиз жарималар ортиқча. Оилани боқамизми, кредит ё жаримани тўлаймизми? Агар жарима тўласам ишчилар ойлигини ҳам камроқ беришга мажбур бўламан. 5 миллион сўм кичкина пул эмас. Доим устингиздан ёзаверишса, тадбиркор қандай ривожланади?», — деди Зоҳид Раҳимов.

    Дорихона мудири Рустам Ёқубов ҳам онлайн назорат касса машиналари яхши ишламаслигидан шикоят қилди.

    Рустам Ёқубов

    Рустам Ёқубов
    Фото: «Дарё»

    «Жума, шанба, душанба кунлари онлайн касса аппаратимиз ишламади. Серверлари ишламай қоляпти. Сервер ишламаса, табиийки ускуна ҳам ишламайди. Ҳар ой 100 минг сўмдан абонент тўлови бор. Агар бир кун тўламасангиз ўчириб қўяди. Савдо қилолмай ўтираверасиз. Чунки бизда чексиз савдо йўқ. Ҳар бир мижозга чек берамиз. Бизга ўзи аввалги «Меркурий» аппарати яхши эди. У ток йўқ бўлса ҳам ишларди. Бу эса «свет» бўлмаса ишламайди. Чек уриб бера олмайсиз. Ускуна ишламаётган пайт мижоз кириб қолса, «узр, онлайн касса аппаратимиз ишламаяпти, бизни ишлашга ҳақимиз йўқ», деб айтамиз. Савдо бўлмайди», — деди у.

    Шаҳардаги дўконлардан бирида савдо қилиб чиқаётган Асқар Ҳикматов чек масаласида ўз фикрларини билдирди.

    «Кўпинча харид қилган нарсам чекини сўрайман. Лекин ҳозир чек олмадим. Агар муддати ўтган маҳсулот сотиб олинган бўлса, чек керак бўлади. Мен ҳар доим бирор маҳсулот сотиб олишдан аввал унинг яроқлилик муддатига қарайман. Менда чек билан боғлиқ муаммо бўлмаган», —деди у.

    Асқар Ҳикматов

    Асқар Ҳикматов
    Фото: «Дарё»

    Яна бир дўкон мижози Фотима Султонова ҳар доим чек олиш кераклигини айтди.

    «Албатта, сотувчидан чек талаб қилиш керак. Ҳозир невараларим «кэшбэк» йиғишга қизиқяпти. Менга: «чекни олиб келинг», дейишади. Мен доим чекка аҳамият бериб келаман. Муддати ўтган маҳсулотлар сотиб олиш ҳолатлари ҳам бўлади. Лекин кўп дўконлар маҳсулотни алмаштириб беради. Аммо бозорда бу қийин масала», — деди у.

    Фотима Султонова

    Фотима Султонова
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири юқоридаги ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори Руслан Абсаломовдан изоҳ олди. Қўмита масъули фуқароларнинг ҳар бир мурожаати батафсил ўрганиб чиқилиши, ҳеч бир тадбиркор асоссиз жаримага тортилмаслигини таъкидлади.

    «Фуқаролардан чек олмасдан тадбиркорлик субъекти устидан шикоят қилиш ҳолати бўйича саволлар келиб тушмоқда. Бизда ҳар битта тўғри ёки нотўғри мурожаат тўлиқ ўрганиб чиқилади. Ўрганиш якунлангач, текшириш тайинланади. Ўрганиш ўтказмасдан ҳеч қанақа текширув тайинланмайди.

    Руслан Абсаломов

    Руслан Абсаломов
    Фото: «Дарё»

    Биринчидан, фуқаро билан телефон орқали боғланилади. Суҳбат жараёнида нима маҳсулот сотиб олинган, неча пулга ва қаерда ҳуқуқбузарлик содир этилганига аниқлик киритилади. Кейин мурожаатдаги дўкон онлайн назорат касса аппаратлари онлайн режимдан келиб тушган чеклар билан солиштирлади. Агар бу маҳсулот базада мавжуд бўлса, мурожаат рад этилади. Мавжуд бўлмаган тақдирда кейинги қадамга ўтамиз. Яъни ўша жойга чиққан ҳолда кузатув ёки нарса харид қилиш орқали аниқлик киритамиз. Ўрганиш натижалари бўйича мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тақдиғини топмаган тақдирда кўрилмасдан рад этилади. Бизда ҳар битта текширувга тайинлашдан олдин мурожаатни тўлиқ ўрганиб бўлиб, кейин текшириш ўтказилади. Текширишда яна бир бор назорат харидини ўтказамиз. Назорат хариди жараёнида тадбиркорлик субъекти томонидан чек бериш ҳолатлари мавжуд бўлса, текширув якунланади ва молиявий жарима қўлланилмайди. Январь ойидан бери 400 дан зиёд текширувларда шу каби ҳолатлар кузатилган», — деди қўмита ходими.

    Унинг қўшимча қилишича, солиқ мобил иловаси орқали 2022 йил бошидан шу кунгача 7 минг нафардан ортиқ фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.

    «Шундан 5 мингтаси ўз тасдиғини топган ва уларга тегишли миқдорда мукофот пули тўлаб берилди. Мукофот 20 фоиз қилиб белгиланган, яъни белгиланган 5 миллион сўм молиявий жаримадан 1 миллион сўми мукофот пули бўлади. Агар тадбиркорлик субъекти белгиланган жаримани 10 иш кунида тўласа, 5 миллион сўмлик жарима 2 баробарга камайтирилади, 2 ярим миллион сўм бўлади. Ўз навбатида мукофот пули 500 минг сўм миқдорида тўлаб берилади. Ҳозиргача тўлаб берилган мукофот пулларининг жами миқдори 3 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этмоқда», — Руслан Абсаломов.

    Аввалроқ Тошкентда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бераётганлар «самосуд» қилингани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ» ҳамкор» бўлими орқали хабар берган фуқароларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши белгиланган. 2021 йилнинг октябр ойида президентнинг назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинган. Ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ҳамда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг QR-коди ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

     

    31.03.2022, 19:26   Изоҳ (0)   33457
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз 815 кило гўшт кўмиб ташланди

    31.03.2022, 19:12

    «2030 йилгача болаларнинг боғчага қамрови даражасини 95 фоизга чиқаришимиз керак» — Мактабгача таълим вазирлиги

    31.03.2022, 18:53

    Тошкентда мозаикаларни тозалаш бошланди. Уларни барибир бўяб ташлаш режада бўлган

    31.03.2022, 18:25

    Шавкат Мирзиёев ҳокимлик ва вазирликларга йил якунига қадар автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилишни тақиқлади

    31.03.2022, 18:03

    Ўзбекистонда йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди

    31.03.2022, 17:48

    Ўзбекистонда шакар, ун, ёғ, гўшт каби маҳсулотлар учун акциз солиғи ва божхона тўловлари пасайтирилиши мумкин

    31.03.2022, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.