2022 йилнинг январь—февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 млн долларлик 228 та электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошган. 2021 йилнинг дастлабки 2 ойида 85 та электромобиль импорт қилинган эди. 2020 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистонга атиги 7 дона электромобиль импорт қилинган. Мос давр учун сўнги икки йилда электромобиль импорти 32 баробарга ошди.
Электромобильлар импортининг 95 фоизи Хитойга тўғри келмоқда. Январь—февраль ойларида Ўзбекистонга Хитойдан 216 та электромобиль келтирилган. Бундан ташқари, Гонконг, Германия, Эстония, БАА ва Қирғизистондан ҳам электромобиллар импорт қилинган.
Электромобильлар импортининг ўсишига Ўзбекистонда уларни олиб кириш учун импорт божидан, акциз солиғидан ва утилизация йиғимдан озод этилгани сабаб бўлди. Олиб киришда фақатгина 15 фоиз ҚҚС тўлаш керак бўлади.
Изоҳ (0)