• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда турмуш ўртоғини пичоқлаган аёлга суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман суди жанжал сабаб эрини пичоқлаган аёлни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ ҳаёти сақлаб қолинган эрнинг даъвосидан воз кечиши ва айни пайтда бирга яшаётганини инобатга олиб, тайинланган жазони икки йиллик озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Аниқланишича, Маърифат (барча исмлар ўзгартирилган) Даврон билан 2007 йилда турмуш қурган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор. Эр-хотин 2021 йилнинг 2 октябрь куни соат 21:30 да оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида Маърифат турмуш ўртоғи Давроннинг орқа чап кўкрак қафасига хўжалик пичоғи билан қасддан бир марта уриб, ҳаёти учун хавфли жароҳат етказган.

    «Ўша куни соат 17:00 ларда турмуш ўртоғим ва ўғлим билан бирга ўтириб овқатландик. Хуфтон вақти яқинлашганида эрим маҳалладаги масжидга чиқадиган бўлди. Кетаётганида ўғлим иккимизни онамнинг уйига ташлаб ўтди. Шунда қизим чиқиб, бувисининг уйида ётиб қолишини илтимос қилди. Унга дадасидан рухсат сўраши лозимлигини айтдим. Кейин қизим отасидан рухсат сўраш учун кўчага чиқди ва қайтиб кирди. Бироздан сўнг эрим менга қўнғироқ қилиб ‘нимага ўзинг чиқмасдан, қизингнинг ўзини чиқариб юбординг?’, деб қаттиқ гапирди. Онамнинг уйида бироз ўтирдик. Эрим намоздан қайтгач, бирга уйга келдик. Уйда турмуш ўртоғим ‘нимага гапирмаяпсан?’, деб дўқ қилганида иккимиз гап талашиб қолдик. Шунда у жағимдан ушлаб ‘овозингни ўчир’, деб силтаб юборди. Бундан аччиқланиб ‘нимага урасиз, айбим нима?’ деб, қўлимдаги пичоқни у томонга силтаганимда орқа чап кўкрак қафасига тегиб кетди. Аввалига тегмади деб ўйлагандим. Шу сабабли қўлимдаги пичоқни ҳовлидаги гулзор ичига ташлаб, ҳаммомга юз-қўлларимни ювишга кириб кетдим. Шу пайт бирдан ўғлим чақирди. Ҳовлига қайтиб чиққанимда турмуш ўртоғимнинг кўкрак қафасидан қон оқаётганини кўриб, қўрқиб кетдим. Унинг кийимини қон чиқаётган жойга босиб турдим. Кейин қўшнимиз Ҳабибулло ака билан тумандаги, кейин эса вилоятдаги шифохоналарга олиб бордик. Мен атай қилмагандим», — дейди судланувчи.

    Судья Умиджон Солиевнинг таъкидлашича, суд жараёнида жабрланувчи ҳолат юз берган куниёқ турмуш ўртоғини кечирганини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган. Шунингдек, у билан бирга яшаётганини, қарамоғида икки нафар фарзанди борлигини, агарда хотинига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланадиган бўлса, яна оилалари ўртасига совуқчилик тушиши, фарзандлари сарсон бўлиши мумкинлигини инобатга олишини сўраб, енгилроқ жазо тайинланишини илтимос қилган.

    Суд ҳукми билан Маърифат  Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмининг «л» бандида (қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ унга нисбатан мазкур Кодекснинг 72-моддаси қўлланиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукм қилиниб, икки йил синов муддати белгиланган.

    Мавзуга доир: 

    • Жиззахда икки ука опаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган йигитни калтаклаб, ўлдирди
    • Самарқандда номаълум эркак 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилган хабарлар бўйича расмий маълумот берилди
    • Андижонда 53 ёшли маст меҳмон шеригини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    31.03.2022, 11:40   Изоҳ (0)   21765
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    31.03.2022, 11:13

    Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 та электромобиль харид қилди

    31.03.2022, 10:59

    Сирдарёда ўқувчи қизлар ўртасида содир бўлган жанжал бўйича маълумот берилди (видео)

    31.03.2022, 10:12

    Ўзбекистонда 9 ва 11-синф битирувчиларидан олинадиган якуний имтиҳон фанлари тасдиқланди

    31.03.2022, 09:50

    Наманганлик тадбиркорлар Қорақалпоғистондаги овулларда маиший хизмат кўрсатадиган контейнерлар ўрнатмоқда

    31.03.2022, 09:20

    Бухоро шаҳрига «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилиши кутилмоқда

    31.03.2022, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.