• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Умуртқа поғонасига зарар етказадиган одатлар

    Умуртқа поғонаси организмнинг энг муҳим органларидан бири бўлиб, унинг саломатлиги нафақат бел, балки кўплаб ички органларнинг ҳолатига бевосита таъсир қилади. Умуртқа поғонаси турли қисмларининг шикастланиши ёки эгрилик қон айланишининг бузилишига олиб келади ва натижада юрак хасталиги, мия фаолиятида бузилиш, овқат ҳазм қилиш ва бошқа касалликларнинг ривожланишига олиб келади.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Сиз ҳам умуртқа поғонасини кундан кунга сезилмайдиган тарзда зарарлайдиган одатлар бор-йўқлигини текшириб кўринг ва дарҳол улардан халос бўлинг.

    Чекиш

    Чекиш нафақат юрак-қон томир тизимига, балки умуртқа поғонасига ҳам зарар етказади ва умуртқа дискларнинг эрта дегенерациясига олиб келиши мумкин. Ҳақиқат шундаки, бу одат дисклардаги қон айланишига тўсқинлик қилади, бу уларнинг сувсизланишига ва озуқа моддаларининг етишмаслигига, кейинчалик эса йўқ бўлишига олиб келади. Инсон қанча кўп чекса, умуртқа поғонаси шунчалик кўп зарарланади.

    Сут маҳсулотларини рад этиш

    Кальций суяк саломатлиги учун, айниқса, 45-50 ёшдан кейин муҳим аҳамиятга эга. Сут маҳсулотлари ушбу фойдали элементнинг энг оддий ва арзон манбаи бўлиб қолмоқда. Уларни истеъмол қилмаслик орқали суяк мўртлашади ва остеопороз ривожланиш хавфини оширамиз. Аммо тиббий сабабларга кўра, лактозасиз парҳезда рационга яшил баргли сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар ва бошқа кальцийга бой маҳсулотларни киритиш тавсия этилади. 50 ёшга қадар кунига камида 1000 мг кальций, 50 дан кейин эса 1200 мг ёки ундан кўпроқ миқдорда кальций керак бўлади.

    Эгилиб юриш одати

    Столга тўғри ўтиришингиз ва ҳар қандай вазиятда қоматни тик тутиш керак. Инсон улғайгани сари қаддини тик тутиб юриши қийинлашади, лекин кекса ёшда тўғри умуртқа поғонаси кўпроқ муҳимдир, чунки ички органларга юк сезиларли даражада ошади. 30 ёшдан кейин мунтазам равишда ёга ва умуртқа поғонасини тўғрилашга қаратилган бошқа амалиётлар билан шуғулланиш фойдали.

    Оёқларни чалкаштириб ўтириш

    Бу одат ҳам аввалгисига боғлиқ. Оёқлар чалкаштирилганда, қомат доимий равишда эгилади. Бу ҳолат лумбосакрал умуртқа поғонасидаги юкни оширади ва қўшимча равишда тос бўшлиғида ва оёқ томирларида қон таъминотини бузади ва вақт ўтмай тромбоз, артроз ва варикоз томирларига олиб келади.

    Смартфонга қарамлик

    Смартфон билан жуда тез-тез ва узоқ вақт ишлаш умуртқа поғонаси ҳолатига ҳам ёмон таъсир қилади: телефон елкага қўйиб гаплашилганда, умуртқа кўпроқ зўриқади. Вақт ўтиши билан, бу ҳатто дискларнинг силжишига ва жиддий эгриликка олиб келиши мумкин.

    Ўтириб ишлаш

    Иш узоқ вақт қимирламасдан кўп вақт сарфлашни талаб қилса, албатта, умуртқа поғонасига ғамхўрлик қилишингиз керак. Биринчидан, ҳар соатда кичик танаффуслар қилиш лозим. Иккинчидан, умуртқа поғонасининг бўйин ва елка қисмларида оғриқнинг олдини олиш учун кунига бир неча марта машқ бажаришга арзийди. Бу нафақат умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, балки ортиқча вазн билан курашишга имкон беради.

    Нотўғри тўшак

    Умуртқанинг соғлиғи учун ўрта қаттиқликдаги тўшакда ухлаш тавсия этилади, бу уйқу пайтида умуртқа поғонасини ва бошнинг физиологик ҳолатини оптимал даражада бир хилда қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, эгрилик ва қон айланишининг бузилишидан қочиш мумкин.

    Кўп қаҳва ичиш

    Қаҳва ажойиб ичимлик бўлиб, соғлиқ учун жуда кўп фойда келтириши мумкин, аммо шуни ёдда тутиш керакки, кофеин том маънода суякларимиздан кальцийни ювиб, синиш хавфини оширади. Тез-тез қаҳва ичадиганлар рационда кальцийни ўз ичига олган етарли миқдорда озиқ-овқат мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

    Оғир сумка

    Катта ҳажмли, оғир сумка олиб юрадиганларнинг умуртқа поғонаси катта хавф остида. Сумка қанчалик катта бўлса, уни турли хил керакли нарсалар билан тўлдириш васвасаси шунчалик юқори бўлади, натижада умуртқа поғонасидаги юк шунчалик юқори бўлади. Уни кичикроқ модель билан алмаштириш организм учун яхши.

    Баланд пошнали туфлилар

    Баланд ва ингичка пошналар умуртқа поғонаси учун биринчи рақамли душман. Агар баланд пошнали туфлилардан бутунлай воз кечишга тайёр бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда уларни кийиш частотасини камайтириш мумкин. Қолган вақтда эса қулай ёки жуда кичик пошнали пойабзал ва этикларга устунлик беринг.

    Мавзуга доир:

    • Бел оғриганда дарҳол шифокор кўригидан ўтиш шарт бўлган ҳолатлар
    • Остеохондроз нима ва у билан қандай курашиш мумкин?
    • Остеохондроз нима ва у билан қандай курашиш мумкин?
    • Кўричакни ўтказиб юбормаслик учун: касалликнинг кутилмаган аломатлари

    29.03.2022, 13:57   Изоҳ (0)   16389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биз тузалиб бўлганмиз. Нима, бутун умр шу касаллик тамғаси сабаб бошимиз эгик юрадими?» — силга чалиниб, уни енгган ўзбекистонликлар билан суҳбат

    28.03.2022, 19:56

    Организм учун фойдали бўлган чой қандай ҳолларда унга зарар бериши мумкин?

    28.03.2022, 16:59

    Варикоз пайдо бўлишига олиб келувчи энг кенг тарқалган хатолар

    28.03.2022, 11:11

    Мунтазам равишда сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш юз беради

    27.03.2022, 12:23

    Коронавирусдан сўнг соч тўкилиши кузатилса, қандай йўл тутиш керак?

    26.03.2022, 17:54

    Ўтириб ишлайдиганларга иш жойида вазн камайтириш бўйича тавсиялар

    26.03.2022, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.