• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Варикоз пайдо бўлишига олиб келувчи энг кенг тарқалган хатолар

    Бугунги кунда варикоз — аёллар орасида энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Аммо ўз вақтида муолажа қилиш орқали унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг.

    1-хато: Доимий ўтириш

    Ҳаракат қилганимизда болдир мушаклари қисқаради, томирларга босим тушади, натижада қон юриши яхшиланади. Унинг тўғри оқими вена клапанлари томонидан таъминланади: қоннинг юракка ўтишига имкон беради, лекин унинг тескари йўналишда кетишига йўл қўймайди.

    Фото: Adobe Stock

    Фото: Adobe Stock

    Ўтирганда ёки турганда эса қоннинг тескари оқимининг олдини олиш учун клапанлар ёпилади. Ушбу ҳолатда узоқ вақт қолиш билан қон турғунлиги юзага келади, бу томирларни кенгайишга мажбур қилади. Доимий равишда бундай юк клапанлар бузилишига ва варикоз томирларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу касаллик кўпинча офисда ишлайдиган ва одатда ҳаракатсиз турмуш тарзини олиб борадиганларда пайдо бўлади.

    2-хато: Дам олмасдан тик оёқда ишлаш

    Фото: Adobe Stock

    Фото: Adobe Stock

    Тик ҳолатда узоқ вақт туриш ҳам варикоз томирларининг ривожланиш хавфини оширади, чунки бундай вазиятда қон тортишиш кучига қарши боришга мажбур бўлади. Кўпинча ўқитувчилар, шифокорлар, сартарошлар, визажистлар ва бошқа тик туриб ишлайдиганлар мазкур томир касалликларига дуч келишади.

    3-хато: Пиёда юрмаслик

    Фото: Adobe Stock

    Фото: Adobe Stock

    Мушаклар қисқаради ва веноз қоннинг чиқишини фақат ҳаракатланаётганда рағбатлантиради. Агар пиёда юриш ўрнига жамоат ёки шахсий транспортдан фойдалансак, веноз тизимнинг иши янада мураккаблашади. Кўп ўтириш тромб ва шиш пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.

    4-хато: Ноқулай пойабзал

    Фото: Adobe Stock

    Фото: Adobe Stock

    Пошнаси баланд учли туфли кундалик пойабзал учун яхши вариант эмас. Баланд пошна туфайли болдир мушаклари нотўғри ишлайди: мушакларга ҳаддан ташқари босим тушади, натижада қон яхши айланмайди. Учи тор пойабзаллар олд оёқ кафти ва шунга мос равишда томирларга ортиқча босим ўтказиши мумкин. Натижада қон айланиши ҳам бузилади.

    5-хато: Нотўғри овқатланиш

    Фото: Adobe Stock

    Фото: Adobe Stock

    Ҳаддан ортиқ тузли, ҳазм бўлиши қийин овқатларни ортиқча истеъмол қилиш қонни янада ёпишқоқ қилади ва қон айланишини бузади. Нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган ортиқча вазн веноз тизимига ортиқча босим юклайди ва томирлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

    Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    Варикоз томирларини олдини олишнинг энг оддий самарали усули бу — юриш бўлиб, ҳаракатланотганда оёқ мушаклари ишлайди, бу эса венадаги қон ҳаракатига ёрдам беради. Кунига камида бир соат юриш тавсия этилади. Томирлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун компрессор колготка, чулки ёки голфи кийиш лозим — улар ўтириб ёки тик оёқда ишлашнинг салбий таъсирига қарши курашишга ёрдам беради.

    Кун давомида кўпроқ ҳаракат қилинг. Уйдан ишлаётганлар оёқларини стол устига ташлаб ўтириши ҳам мумкин.

    Кундалик ишлар учун тўғри пойабзал танланг. Пойабзал учи кенг, товони 2-4 сантиметрдан баланд бўлмаслиги керак. Албатта, спорт билан ҳам шуғулланиш лозим, лекин бундай вазиятда ҳаракатларни ошириб юбормаслик керак. Тренингда вазнингиз билан кўпроқ ишланг.

    Томирлар учун кардиомашқлар — югуриш, велосипедда учиш, сузиш ва скандинавча юриш ҳам фойдалидир. Қон қуюқлиги нормал бўлиши учун ҳар куни рационни кузатиб бориш ва етарли миқдорда сув ичиш керак. Агар оёқларингизда оғирлик, оғриқ, чарчоқ ёки шишишни ҳис қилсангиз, дарҳол шифокор-флеболог билан маслаҳатлашинг.

    Мавзуга доир:

    • Нима учун оёқларни чалкаштириб ўтириш зарарли?
    • Товонлар ёрилишининг 8 та асосий сабаби
    • Кун бўйи бир жойда ўтирганда организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
    • Оёқларда шиш пайдо бўлиши қандай касалликнинг аломати ҳисобланади?
    • Варикоз ҳақида ҳар бир аёл билиши керак бўлган 5 та факт

    28.03.2022, 11:11   Изоҳ (0)   15930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мунтазам равишда сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш юз беради

    27.03.2022, 12:23

    Коронавирусдан сўнг соч тўкилиши кузатилса, қандай йўл тутиш керак?

    26.03.2022, 17:54

    Ўтириб ишлайдиганларга иш жойида вазн камайтириш бўйича тавсиялар

    26.03.2022, 13:57

    Зарарли нонушта: умр қисқаришига сабаб бўлувчи овқатланишга доир одатлар

    26.03.2022, 09:58

    Исмалоқдан ташқари темир моддасига бой 10 та маҳсулот

    25.03.2022, 20:45

    Қандай маҳсулотлар организмга кўпроқ тўқлик ҳиссини беради?

    25.03.2022, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.