Шавкат Мирзиёев 28 март кунги соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда хусусий шифохоналар фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби.
«Яқинда ордер тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди. Лекин барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган. Республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти», — дейди давлат раҳбари.
Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилган. Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилган.
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимидаги айрим ходимларнинг ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама берилиши мумкин
- «Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт» — Шавкат Мирзиёев
- «Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман». Шавкат Мирзиёев апрель тиббиёт муассасалари учун синов ойи бўлишини айтди
- «Бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз». Шавкат Мирзиёев вазир, раҳбар ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқишини айтди
Изоҳ (0)