Uzbekistan Airways «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида Наманган—Олмаота—Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, парвозлар 30 мартдан бошланади ва ҳафтада икки марта: чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб мумкин.
Эслатиб ўтамиз март ойи бошларида Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Олмаота—Наманган—Олмаота йўналишида илк парвозини амалга оширганди. Аэропорт мутасаддилари йўналишдаги парвозларни ҳафтада бир маротаба амалга ошириш режалаштирилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)