• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Юлдуз Ҳамидова, Рашид Холиқов ва фарзанди хорижий университетларда таҳсил олган бошқа санъаткорлар

    Олий ўқув юртида таҳсил олиш ва яшаш мақсадида хорижга кетаётган ўзбек ёшлари тобора кўпайиб бормоқда. Ҳатто айрим санъаткорларнинг фарзандлари ҳам шундай истак билан чет элга йўл олмоқда. «Дарё» зурриёти хорижда ўқиган ёҳуд ўқиётган машҳурларни бир саҳифага жамлади.

    Гавҳар Зокирова

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокиров ва Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокироваларнинг тўнғич фарзанди Жавоҳир 1990—1994 йилларда Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институти(ВГИК)да таҳсил олган. Асосан салбий роллари орқали танилган актёр Россия, Туркия, Қозоғистон каби бир қанча мамлакат режиссёрлари билан ҳам ҳамкорлик қилади.

    Рашид Холиқов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг иккинчи ўғли Ислом Испанияда ўқиган. У ҳозирда Тошкентда фаолият юритади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Ўғлим ва келиним бошида хорижда қолиб, яшаймиз дейишганди. Аммо ундай бўлмади. Тўрт йил чет элда ўқиб, билимини Ўзбекистон ривожи учун ишлатмоқда ва бундан жуда хурсандман. Ислом ҳозирда катта бир компанияда ишлайди.

    Тўнғичим Санжар Хитойдаги ўқишини ташлаб, Тошкентга қайтган. Ўзини мусиқада синаб кўрди, бир қанча қўшиқлар айтди. Кейин соҳасини ўзгартирди. Учинчи фарзандим Тимур айни пайтда инглиз тили бўйича ўзимизда ўқийди, иккинчи босқич талабаси. Учинчи курсдан ўқишини Лондонда давом эттирмоқчи», — дейди хонанда.

    Юлдуз Ҳамидова

    «Темир аёл», «Тангалик болалар», «Чавандоз», «Туташ тақдирлар» каби фильм ва сериаллардаги роллари билан танилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Ҳамидованинг фарзандлари иккита мамлакатда таҳсил олган. Унинг саккиз йилдан бери Американинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаётганига ҳам айнан қизлари сабабчи бўлган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Эгизак қизларим Фотима ва Зуҳрага ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тилини чуқурлаштириб ўргатиладиган мактабни тамомлагач, хорижда ўқишни давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияда, кейин АҚШдаги олий ўқув юртларида ўқишди. Америкага қизларим билан келганман.

    Уларга қўшилиб мен ҳам талаба бўлдим. Лос-Анжелесдаги коллежда таҳсил олдим. Шуни айтишим керакки, таълим олиш учун ҳеч қачон кеч бўлмас экан. Ўқишда молиявий томондан ёрдам беришади, ҳам тил ўрганаман. Инглиз тилини жуда яхши биламан, деб айта олмайман», — дейди актриса.

    Раъно Зокирова

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Водиллик келин», «Ёдгор», «Масхарабоз» сингари кўплаб фильмлардаги роллари билан машҳурликка эришган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Зокирова тўнғич ўғлини Россияда ўқитган. Фарзанди Умид Санкт-Петербургда санъат соҳасида билим олган.

    Зулхумор Мўминова

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулхумор Мўминованинг ёлғиз фарзанди Умид Россияда таҳсил олган ва ҳозирда ўша ерда яшайди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Ўғлим Москва давлат туризм университетида ўқиган. Айни пайтда Россиядаги нуфузли банкларнинг бирида веб-дизайнер бўлиб ишлайди. Унинг ютуқлари, ҳаракатидан ҳамиша қувонаман. Чунки фарзандимнинг мендан бошқа қўллаб-қувватлайдиган ҳеч кими йўқ.

    Она сифатида олий ўқув юртида ўқиб, бирор касб эгаси бўлишида ёрдам бердим, қўлимдан келгани шу бўлди. Ўз соҳасида яхши мутахассис сифатида эътироф этилаётгани бу унинг изланиш ва меҳнатларининг самараси, ўзининг ютуғи», — дейди Зулхумор Мўминова.

    Собиржон Мўминов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминовнинг фарзанди АҚШдаги олий ўқув юртига ўқишга киргани боис оиласи билан океан ортига кўчиб кетишга қарор қилган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Ўғлим Америка ва Германиядаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, бир неча университетга ўқишга кирди. Кейин Американи танлади. Оилага, фарзанд тарбиясига қаттиққўл, талабчан бўлганим учун ўғлимни бир ўзини жўнатгим келмади. Шундай қилиб бир куни «Мен Green Card тўлдираман, чиқади, ҳаммамиз бирга кетамиз», деди. Рози бўлдим, лекин чиқади, деб ўйламадим. Бир куни ўғлим келиб, «Ада суюнчи беринг, Green Card чиқди, энди ҳаммамиз Америкага бирга кетамиз», деб қолди. Шундан кейин Муҳиддин Қориёқубов номидаги филармониядан зўрға жавоб олиб келдим.

    Мен бутун умр давлатнинг ишида ишлаганман. Ҳар доим ишни биринчи ўринга қўярдим. Ўғлим алдаб-сулдаб Америкага олиб келиб олди. «Green Card’ни оласиз-у, кейин орқага қайтасиз», деганди. Йўқ, Green Card’ни ўзига яраша қонун-қоидалари бор экан, қачон киришингиз, қачон чиқишингиз белгилаб қўйилган экан. Бу нон-туз, насиба. Мана, болалар ўқишяпти. Мен эса шу ерда концерт ва тўй тадбирларини ўтказишни ташкиллаштирувчи компания очганман. Қўлдан келгунича ўзбек миллий эстрада санъатини АҚШда намойиш этиб келмоқдаман», — дейди Собиржон Мўминов.

    Аъло Раҳимова

    «Оташ», «Отмагай тонг», «Боролмадим» каби қўшиқлари билан ўрта ёш вакилларига таниш хонанда Аъло Раҳимова ҳам қизи туфайли хорижга кетишга мажбур бўлди. Чунки унинг фарзанди Шодиябегим Мирзатиллаева Туркиядаги университетлардан бирининг талабаси.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Қизим ўтган йили мактабни тамомлаб, Истанбул университетига онлайн ҳужжат топширганди. Омади келиб, талабаликка қабул қилинди. Очиғи, 18 яшар қизни ёлғиз чет элга жўнатишга қўрқдим. Хорижда ўқиб нима қиласан, деб қароридан қайтармоқчи ҳам бўлдим. Аммо кун келиб ўзим истаган олийгоҳда ўқитмагансиз, деб армон қилмасин деб, у билан Туркияга келдим.

    Бу қарорни осонликча қабул қилганим йўқ. Чунки қизимга ҳам ота, ҳам онаман. Ўзбекистонда оддий давлат ишида ишлайдиган ходим бўлганман. Анча йиллардан буён тўй хизматларига чиқмаслигимни яқинларим яхши билишади. Илгари ҳам мусофирликни бошдан ўтказиб, Андижондан Тошкентга келиб, ўрнимни топганман. Аммо у вазият билан хорижга келиш ўртасида фарқ бор экан. Ҳозир пулни тежашга кўпроқ ҳаракат қиляпман. Негадир одамлардан «Тошкентдаги уйингизни сотиб келдингизми?», деган гапни кўп эшитяпман. Йўқ, уйимни сотганим йўқ. Ватанимда ҳам бир кулбам бўлиши керак. Айни кунларда уй сотиш ҳақида эмас, Истанбулдан кичикроқ бўлса-да, уй олиш ҳақида ўйлаяпман», — дейди хонанда.

    Гули Асалхўжаева

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Гули Асалхўжаеванинг иккинчи ўғли Жавоҳир Хўжаев Туркиядаги олий ўқув юртида ўқийди. Актёрлик бўйича таҳсил олаётган Жавоҳир айни пайтда иккинчи босқич талабаси.

    Мавзуга доир:

    • Тўртдан еттигача: ўзбек шоу-бизнесининг энг серфарзанд вакиллари (фото)
    • Юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)
    • Карьера билан тарбияни умумлаштиришнинг уддасидан чиққан серфарзанд машҳурлар

    27.03.2022, 20:48   Изоҳ (0)   93281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Маданият вазирлиги қониқарсиз ишламоқда». Сенат қўмитасида Озодбек Назарбеков раҳбарлик қилаётган вазирлик танқид қилинди

    27.03.2022, 19:26

    «Биз хусусий телеканалларга таъсир қила олмаймиз». Озодбек Назарбеков клипларни эфирдан олдириб ташлаш тўғрисида гапирди

    26.03.2022, 11:56

    Тошкентдаги машҳур ресторан Тоир Қўзиевнинг мусиқасидан рухсатсиз фойдалангани учун 5 миллион сўм товон пули тўлайдиган бўлди

    24.03.2022, 13:57

    «Хўрозни сўйгандек сўйишарди». Актриса Одина Тўхтасинова саратон касаллиги сабаб 13 маротаба жарроҳлик операциясини бошидан ўтказганини гапириб берди (видео)

    23.03.2022, 22:36

    Мэрилин Монронинг портрети 200 миллион долларга аукционга қўйилади

    23.03.2022, 15:56

    Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди

    22.03.2022, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.