Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда олигархлар йўқлигини, АҚШ эса санкциялари билан «мутлақо ҳалол ва қонуний тадбиркорларни талон-торож қилганини» айтди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Президент Байден бугунги воқеаларнинг гўёки меъморлари бўлган россиялик олигархлардан ҳамма нарсани тортиб олишга муваффақ бўлганидан фахрланмоқда. Шубҳасиз, АҚШ президенти булар олигарх эмаслигини тушунмайди. Олигарх — бу ҳокимият тепасига кўтарилган бизнесмен, яқин ўтган йилларда ҳокимият тепасига кўтарилган ягона олигарх — бу АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. Дарвоқе, бизнинг мамлакатимизда ҳокимиятга интилган сўнгги олигарх эҳтимол, Михаил Ходорковский бўлган», — деди Песков.

Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, россиялик тадбиркорларнинг Ғарб давлатларида қонуний йўл билан сотиб олган мулклари санкциялар остида қолган. «Яхталар, самолётлар ва уйлар учун солиқ тўланган, бу пуллар АҚШ ва Ғарбий Европа иқтисодиётини ривожлантиришга сарфланган», — дея қўшимча қилди Песков.

Жо Байден 26 март куни Варшавадаги нутқида АҚШ 140 нафар россиялик олигарх ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан санкциялар жорий этганини, «уларнинг ноқонуний йўллар билан орттирган мулклари, яхталари, ҳашаматли квартиралари ва қасрлари қидириб топилаётганини» айтганди. Байденнинг сўзларига кўра, «Россиянинг 400 дан ортиқ ҳукумат амалдорлари, жумладан, Украина билан урушнинг асосий меъморлари» ҳам санкциялар остида қолган. Байденнинг таъкидлашича, санкциялар Россия иқтисодиётига шундай зарар етказдики, у тез орада дунёнинг 20 та йирик иқтисодий давлати қаторига ҳам киролмайди. Россия рубли эса, АҚШ президентининг сўзларига кўра, кераксиз қоғозга айланиб бормоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди