Англия терма жамоаси 26 март куни бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Швейцарияни мағлубиятга учратди (2:1).
«Учшерлар»нинг иккинчи голига Ҳарри Кейн муаллиф бўлди. Бу Кейн учун Англия терма жамоаси сафидаги 49-гол бўлди. Бу орқали 28 ёшли футболчи терма жамоа сафида Гари Линекерни ортда қолдириб, Бобби Чарлтон билан тенглашиб олди.
Фақат Уэйн Руни Англия терма жамоаси сафида Кейндан кўпроқ гол урган — 53 та.
«Тоттенҳэм» футболчиси жорий мавсум «шпорлар» сафида 28 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)