«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Фаолиятимни қачон якунлашим ҳали белгиланмаган. Футболни тарк этганимдан кейин, ҳали ўйнашим мумкин эди деб афсусланмоқчи эмасман. Умримнинг охиригача пушаймон бўлардим. Имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.40 ёшли швециялик футболчи А Сериянинг 2021/22 йилги мавсумида 18 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.Ўзимдан яхшироқ одамни кўрмагунимча ўйнайвераман. Шундай экан, ҳозирча ўйнашда давом этаман.
Златан Ибраҳимович, футболчи
Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ клуб Златанга янги бир йиллик шартнома тайёрлаётгани, унга кўра футболчининг маоши 7 млн евродан 2 млн еврога тушиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, келишувда футболчининг клуб директори лавозимига ўтиши кўзда тутилгани ҳам айтилган.
Изоҳ (0)