• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Ростини айтсам, энди яшай олмасам керак». Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган америкалик актёр Жон Траволтанинг омади ва фожиалари

    Жон Траволта дунёдаги энг машҳур актёрлардан бири. Унинг фильмографиясида бир неча ўнлаб асарлар, жумладан «Жиноий асар», «Бриолин» ва «Юзсиз» каби машҳур фильмлар мавжуд. Бу йил актёр ўзининг 68 ёшини нишонлади. Унинг ижодий йўли қандай кечганини, қандай машаққатли синовлардан ўтганини ёдга оламиз.

    Ҳамма каби эмас

    Жон Траволта

    Жон Траволта
    Фото: Legion-Media

    Жон Траволта келиб чиқиши италиялик бўлган футболчи Салвадор Траволта ва қўшиқчи Ҳелен Траволта оиласида дунёга келади. У олти нафар фарзанднинг энг кичиги эди.

    Жон туғилганда онаси ўрта мактабда актёрлик ва инглиз тилидан дарс берарди. Бу эса Жоннинг келажакда касб танлашига катта таъсир кўрсатди. Унинг ака-опалари ҳам актёр бўлишди, лекин машҳурликда Жондан ўта олишмади.

    Траволта актёрлик санъатига шунчалик иштиёқи баланд эдики, тенгдошлари уни ажратиб қўйишарди. Жон ўшандаёқ уларнинг жамиятига мос келмаслигини ҳис қилди. «Мен ҳам улар каби футбол, баскетбол ўйнардим, улар қилган ишни қилардим, лекин болалар кечқурунлари нима учун актёрлик студиясига боришимни тушунишмасди», — дейди актёр.

    16 ёшида у мактабни ташлаб, шоу-бизнесда карьерасини давом эттиришга қарор қилди. Онаси унинг қарорини қўллаб-қувватлади.

    Орзу ортидан

    Жон Траволта ва Семуэл Л. Жексон «Жиноий асар» фильмида

    Жон Траволта ва Семуэл Л. Жексон «Жиноий асар» фильмида
    Фото: Legion-Media

    Уйини тарк этган Траволта Нью-Йоркка кўчиб ўтди ва у ерда кам бюджетли реклама ва саҳналаштирилган шоуларда кичик ролларда суратга туша бошлади.

    Аммо тез орада интилувчан Жон ўзининг барча актёрлик амбицияларини амалга ошириши мумкин бўлган ягона жой борлигини тушунди ва Голливудни забт этишни мақсад қилди.

    Унинг биринчи кўзга кўринган роли 1976 йилда намойиш этилган «Керри» фильми бўлди. Стивен Кинг асарининг мазкур экранлаштирилган варианти барча даврларнинг энг муваффақиятли даҳшатли фильмларидан бири деган номга сазовор бўлган ва у бугунги кунгача шу номни сақлаб қолган.

    Бу рол Траволтанинг кейинги тақдирини ҳал қилиб берди — уни пайқашди ва таклифлар ёғилиб кела бошлади.

    Оливия Нютон-Жон ва Жон Траволта «Бриолин» фильмида

    Оливия Нютон-Жон ва Жон Траволта «Бриолин» фильмида
    Фото: Кинопоиск

    «Шанба оқшоми иситмаси» фильмидаги роли унга «Оскар» мукофотини олиб келди. 24 ёшида Траволта нуфузли кино мукофотига номзод бўлган энг ёш актёрга айланди.

    Унинг карьерасидаги яна бир муҳим воқеа «Бриолин» мусиқий фильмидаги бош рол уни суперюлдузга айлантирди. Фильмдаги қўшиқларни ўзи ижро этгани эса истеъдодининг яна бир қирраси эди.

    1980 йилларда карьерасидаги пасайишдан сўнг, актёр 1994 йилда Квентин Тарантинонинг «Жиноий асар» фильмида суратга тушганидан сўнг яна томошабинлар эътиборида бўлди. Мазкур фильм катта муваффақиятга эришди ва Траволта яна бир «Оскар» номинациясига сазовор бўлди.

    Ума Турман ва Жон Траволта «Жиноий асар» фильмида

    Ума Турман ва Жон Траволта «Жиноий асар» фильмида
    Фото: Legion-Media

    Жон ўзининг аввалги машҳурлигини тиклаб олди. Бир йил ичида унинг сурати тўрт марта Rolling Stone журналининг муқовасида нашр этилди – ҳозиргача тарихда ҳеч бир актёр бундай ютуқ билан мақтана олмайди.

    2000 йилларда ҳам у фильмларда фаол рол ўйнашда давом этди ва ҳозир ҳам фильмларда суратга тушиш билан банд.

    Само чорламоқда

    Жон Траволта

    Жон Траволта
    Фото: Legion-Media

    Голливудда машҳур актёр бўлиш орзусидан ташқари, Траволта болалигидан яна бир нарсани орзу қилган — у самолёт бошқаришни ўрганмоқчи эди. Шу сабабли актёрлик фаолиятининг дастлабки йилларида у барча пулни учувчилик дарслари учун сарфлади. 22 ёшида Жон лицензия олди ва учувчи бўлди. Ҳатто актёрликни ташлаб, авиацияга кетишни хоҳлаган пайтлари ҳам бўлган.

    Траволта ўзининг асосий севимли машғулоти учун ҳеч қачон пул аямаган — унинг шахсий коллекциясида бир нечта самолёти бор, уйида эса иккита махсус қурилган учиш-қўниш йўлаги мавжуд.

    Муҳаббат ва фожиалар

    Диана Хайленд ва Жон Траволта

    Диана Хайленд ва Жон Траволта
    Фото: Legion-Media

    1976 йилда «Қопқоқ остида» фильмининг суратга олиш жараёнида актёр ҳамкасби Диана Хайландни севиб қолди. Диана Жондан 18 ёш катта бўлишига қарамай, бу севишганларга халақит бермади — бахтли жуфтлик келажак учун биргаликда режалар туза бошлади.

    Афсуски, уларнинг муносабатлари ниҳоятда қайғули тарзда якунланди: Хайландга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилгач, кўплаб даволаниш курсларидан ўтиб, яхши тиббий ёрдам олган бўлса-да, касаллик барибир уни енгди. Актриса 1977 йилда 41 ёшида вафот этди.

    Бу фожиа Траволта учун қаттиқ зарба бўлди, актёр чуқур қайғуга ботди. Севгилисининг вафотидан кейин «Эмми» мукофотининг тақдирлаш маросимида у Дианани самимий сўзлар билан ёдга олганида, бутун зални йиғлаб юборди.

    Бахтсизлик актёрни таъқиб қилишда давом этди: бир неча ой ўтгач, онаси Хелен ҳам кўкрак саратонидан вафот этди.

    Жон Траволта ва Келли Престон

    Жон Траволта ва Келли Престон
    Фото: Legion-Media

    Актёр булар тақдир унга тайёрлаб қўйган синовларнинг бошланиши эканини хаёлига ҳам келтирмаганди.

    12 йиллик ёлғизликдан сўнг, ниҳоят Траволта актриса ва қўшиқчи Келли Престон билан учраша бошлади. 1989 йилда киносиновда танишиб қолган жуфтлик икки йилдан кейин турмуш қурди. «Орамизда тушуниб бўлмас муҳаббат бор эди», — деб эслайди актёр.

    Бир йил ўтгач, эр-хотин Жетт исмли ўғил кўрди. 2000 йилда уларнинг қизи Элла туғилди.

    Актёрнинг ўғлида эпилептик тутқаноқ такрорланиб турган. 2009 йилда даҳшатли фожиа юз берди: таътилни Багам оролларида ўтказишаётганда навбатдаги тутқаноғи тутиб қолган ўғли бошини ваннага уриб олди ва вафот этди. «Бу ҳаётимдаги энг даҳшатли воқеа эди. Ростини айтсам, энди яшай олмасам керак, деб ўйлагандим», — деб тан олади актёр интервьюсида.

    Келли Престон ва Жон Траволта ўғли Бенжамин ва қизи Элла билан

    Келли Престон ва Жон Траволта ўғли Бенжамин ва қизи Элла билан
    Фото: Legion-Media

    Ўғлининг ўлимидан сўнг, Жон ва Келли ёлғиз қолиш учун бир муддат ОАВларда кўринмай қолди. Улар яна омма эътиборига қайтганларида эса кутилмаган янгиликни эълон қилишди — улар фарзанд кутишаётган эди. Биринчи фарзанди вафотидан деярли икки йил ўтгач, уларнинг ўғли Бенжамин туғилди.

    Энди ҳамма нарса ўз изига тушгандек эди: тақдир актёрни бутун умри аямади, энди мукофотлаш вақти келганди. Аммо 2018 йилда яна бир қайғули хабар маълум бўлди: Келлига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилди. Икки йиллик тинимсиз  курашдан сўнг 2020 йилда Траволтанинг иккинчи хотини ҳам вафот этди.

    Жон бу сафар ҳам тақдир зарбасига дош бера олади: у мухлислари учун меҳнатсевар, кучли ва муносиб одам бўлиб қолади.

    Келли Престон ва Жон Траволта

    Келли Престон ва Жон Траволта
    Фото: Legion-Media

     

    Мавзуга доир:

    • Афсонага айланган ливерпуллик оддий йигитлар: ХХ асрнинг энг машҳур рок гуруҳи — Битлз тарихи
    • Камерадан қўрқади, 5 фарзанднинг отаси: Голливуд юлдузи Хью Грантнинг қарама-қаршиликларга тўла ҳаётий ҳикояси
    • Дунёни ўзгартириш учун Гарвард университетини ташлаб кетган: Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг муваффақият тарихи
    26.03.2022, 15:56   Изоҳ (0)   34534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оскар» тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли, ҳис-туйғуларга бой лаҳзалар (фото)

    25.03.2022, 19:41

    Болливуд актрисаси Сонам Капур биринчи марта она бўлади

    25.03.2022, 15:41

    Приянка Чопра текинга, Брэд Питт бир чашка қаҳва учун — машҳур фильмлардаги роллари учун гонорар олмаган актёр ва актрисалар

    25.03.2022, 11:42

    Instagram: Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг ҳашаматли хонадонига саёҳат, янги машина олган Дилдора Ниёзова, операцияни бошдан кечирган Лола

    24.03.2022, 22:35

    Машҳур фильмларнинг суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олган Голливуд юлдузлари (фото)

    24.03.2022, 19:35

    Сирларини ошкор қилиб мухлисларининг янада кўпроқ меҳрига сазовор бўлган Голливуд юлдузлари

    24.03.2022, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.