Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал майор Пўлат Бобожоновнинг 2022 йил 24 мартдаги шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ, подполковник Аскаров Ўктам Баҳромович ротация тартибида Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Айни шу тартибда Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Муратов Акмал Баҳодирович Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, подполковник Нурматов Исроилжон Ибраимжонович ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўз навбатида Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Наимов Бекзод Акрам ўғли ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан аввал Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)