• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабз ҳокимлиги ҳокимни савиясиз ва «тупой» деб атаган Кабул Дусовни прокуратурага берди

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ҳоким Самад Ҳасановни савиясиз ва «тупой» деб атаган Кабул Дусовни прокуратурага берди. Бу ҳақда «Дарё»га Самад Ҳасановнинг матбуот котиби Баҳодир Ҳалимов хабар берди.

    Кабул Дусов.

    Кабул Дусов.
    Фото: Кабул Дусов Telegram-канали

    Ҳокимликнинг маълумот беришича, Кабул Дусов ҳоким Самад Ҳасановга телефон қилиб, келинини ишга тиклашини талаб қилган. Ҳоким эса бу ҳақда суд қарори борлигини айтиб, бу иш унинг ваколатига кирмаслигини маълум қилган. Дусов эса ҳокимнинг бу жавобига нисбатан уни савиясиз ва «тупой» деб атаган.

    Ҳокимлик Кабул Дусовни масалага бир томонлама ёндашишда айблаб, Самад Ҳасанов номига ҳақоратомуз сўзлар қўллагани учун унинг хатти-ҳаракатини чегарадан чиқиш дея баҳолаган.

    Фото: Кабул Дусов Telegram-канали

    «Кабул Дусов 25 март куни туман ҳокимига тўрт маротаба (10:02, 10:25, 11:20, 12:44) қўнғироқ қилиб, Адиба Нарзуллаева исмли фуқаро унинг келини, укасининг рафиқаси бўлишини, унинг меҳнат низоси билан боғлиқ муаммоси ечим топмаётганини, шунинг учун бу ишни ‘бир оғиз гапи билан’ ҳал қилиб беришини сўраган. Туман ҳокимлиги ушбу меҳнат низосини ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиб, вазиятни тўлиқ ўрганиб кўргач, бу масала юзасидан суд қарори борлигини аниқлаган. Шу боис ҳоким Кабул Дусовга бу иш юзасидан суд қарори чиққанини, шу боис мазкур масалага аралашолмаслигини, ваколатига кирмаслигини айтган», — дейди Баҳодир Ҳалимов.

    Маълумот берилишича, Шаҳрисабз туманининг «Шакартери» МФЙ, Шовкан қишлоғида яшовчи фуқаро Мадина Расулова 2016 йил 3 январь куни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Шовкан қишлоқ врачлик пунктида ишловчи Адиба Нарзуллаеванинг туғуруқ таътилига чиқиши муносабати билан унинг ўрнига 0,5 ставка доя ҳамшираси сифатида ишга қабул қилинган. Тиббиёт бирлашма бошлиғининг 2017 йил 18 апрелдаги буйруғига кўра Шовкан ҚВПнинг юридик мақоми тугатилиб, янги ташкил этилган 39-қишлоқ оилавий поликлиникасига қўшиб юборилган. Шу сабаб 0,5 ставка доя ҳамширалик штати тугатилган ва барча ишчи ходимлар, шу жумладан, Мадина Расулова билан ҳам 39-ҚОП раҳбарияти ўртасида янги меҳнат шартномаси тузилиб, ишини давом эттирган.

    Мадина Расулова кейинчалик янги ташкил этилган Кўп тармоқли марказий поликлиникада 0,5 ставкада регистратура ҳамшираси ва 0,25 ставкада АКГ ҳамшираси сифатида иш фаолиятини давом эттирган. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил 1 майдаги буйруғи билан туғуруқ таътилидан қайтган Адиба Нарзуллаевага Мадина Расулованинг иш ўрни олиб берилган.

    Самад Ҳасанов.

    Самад Ҳасанов.
    Фото: «Дарё»

    «Аслида Адиба Нарзуллаеванинг ҚВПдаги доя штати тугатилгани учун унга мавжуд вакант ўринлари таклиф этилиши керак эди. Бироқ иш берувчи Адиба Нарзуллаевага ўзининг доимий иш ўрнига эга бўлган Мадина Расулованинг 0,25 АКГ ва 0,5 регистратура ҳамшираси иш ўрнини олиб берган. Мадина Расулова эса Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган. Суднинг 2021 йил 19 ноябрдаги қарорига кўра Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил 1 майдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва Мадина Расулова ўз ишига тикланган. Шундан сўнг, Адиба Нарзуллаевага яшаш ҳудудига яқин бўлган 39-оилавий поликлиникада фаолиятини давом эттириши учун иш таклиф этилган, аммо у бу таклифни рад этган. Кейинчалик Адиба Нарзуллаева президентнинг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда секторлар раҳбарлари томонидан ўтказиладиган фуқаролар қабулида бўлиб, ушбу масалани ўз манфаати йўлида ижобий ҳал этиб беришларини сўраган. Туман ҳокими эса унга суд қароридан норози бўлса, фақат манфаатдор томонларнинг ўзи юқори турувчи судга мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтирган. Туман Адлия бўлимига мурожаатни қонун доирасида ўрганиб чиқиши ва амалий ёрдам бериши бўйича оғзаки кўрсатма берилган. Адлия бўлими Адиба Нарзуллаева мурожаатини ўрганиб чиқиб, фуқаронинг манфаатини кўзлаган ҳолда Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига туғуруқ таътилидан қайтган Адиба Нарзуллаевани 0,5 ставка иш билан таъминлаш чорасини кўриши ҳақида огоҳлантириб, тақдимнома киритган», — дейилади ҳокимликнинг бу ҳақдаги расмий муносабатида.

    Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов билан телефон орқали мулоқот қилган Кабул Дусов ҳокимга «судни сиз назорат қиласиз, ака», деб айтиб, ишини ҳал қилиб беришини сўраган.

    «Ўрганишлар натижасида блогер сифатида танилган Кабул Дусовнинг Адиба Нарзуллаева билан қариндош эмаслиги маълум бўлди. Адиба Нарзуллаеванинг меҳнат низоси эса туман прокуратураси ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан қайта ўрганилиши белгиланди», — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

    Ҳокимлик Кабул Дусовнинг шахсий Telegram-канали орқали тарқатилган хабарда туман ҳокими шаънига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар қўллангани учун блогер устидан қонуний тўхтамга келиш учун тўпланган ҳужжатлар ва суҳбатдошлар ўртасидаги аудиоёзувни вилоят прокуратурасига юборган.

    Мавзуга доир: 

    • Суд собиқ депутат Кабул Дусов Халқ таълими вазирлигидан узр сўраши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди
    • «Адолат» СДП Кабул Дусовнинг партия аъзолигига қабул қилинганини рад этди
    • «Сиз журналистмисиз ё ғийбатчи?». Депутат Кабул Дусов MY5 мухбири билан гап талашди (видео)

    26.03.2022, 13:08   Изоҳ (0)   53951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда кучли шамол кузатилаётгани сабаб ҳайдовчиларга автомобилларни дарахт тагида қолдирмаслик тавсия қилинди

    26.03.2022, 12:31

    Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди

    26.03.2022, 12:14

    Энергетика вазирлиги ҳузурида Миллий диспетчерлик маркази ташкил этилди

    26.03.2022, 11:39

    Фарғона вилоятидаги 6 та туман ва 3 шаҳар чегараси ўзгартирилиши мумкин

    26.03.2022, 10:54

    Тошкентда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бераётганлар «самосуд» қилинди (видео)

    26.03.2022, 09:32

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ноқонуний ер олиб бериш учун жами 10 минг доллар ва 120 млн сўм олган шахслар ушланди

    26.03.2022, 08:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.