Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Фарғона вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарлари ҳудуди чегаралари ўзгартирилади. Хусусан:
- Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
- Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Ўзбекистон туманидан 1456 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
- Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Самарқанд ва Наманган шаҳарларини истиқболда «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш бўйича чоралар кўрилиши ҳамда шаҳарлар чегараларини ўзгартириш масаласи халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида кўриб чиқилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)