Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—февраль ойларида қиймати 113,7 миллион долларга тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган. Январь—февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна;
- сабзавотлар – 100,4 минг тонна;
- қалампир – 2,6 минг тонна;
- помидор – 12,5 минг тонна;
- узум – 9,5 минг тонна;
- майиз – 15,2 минг тонна;
- ерёнғоқ – 4,2 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 337 тонна.
Мавзуга доир:
- Картошка, пиёз, гуруч ва шакар қимматлашди: Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи эълон қилинди
- Ўзбекистонда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида мевали дарахтларни ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар эълон қилинди
- Ун ва шакар нархлари кескин ошмайди. Россия ва Украинада экспортга қўйилган чекловлар ички бозоримизга таъсири қилмайди — Антимонополия қўмитаси
Изоҳ (0)