• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар зарур инфратузилма билан таъминланади

    24 март куни Тошкент шаҳридаги Congress Hall’да Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Форумда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонни рақамли ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида гапирган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонни хорижий IT-компаниялар ва IT-мутахассислари учун жозибадор қиладиган асосий афзалликларни қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон инсон капитали кўринишидаги қимматли бойликка эга. Айни пайтда Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли истиқомат қилса, уларнинг 18 миллиони, яъни умумий аҳолининг 60 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Дастлабки прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси аллақачон 40 миллион кишини ташкил этади, агар бу тенденция давом этса, уларнинг 24 миллионини ёшлар ташкил қилади.

    Бу аҳолининг кўпчилиги меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган демографик дивиденд босқичи деб аталади. Шу билан бирга, меҳнатга лаёқатли аҳоли саводли ва камида иккита чет тилини (инглиз ва рус) билади.

    «Бугунги кунда ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2000 йилларда Ўзбекистонда юзга яқин IT-мутахассис бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 50 мингга етди. 2030 йилга бориб уларнинг сонини бир миллион кишига етказиш бўйича кенг кўламли вазифа қўйилди», — дейди Шерзод Шерматов.

    Таъкидланишича, IT-маҳсулотлар ва хизматлар экспорти изчил ортиб бормоқда. 2021 йил якунига кўра, IT-экспорт ҳажми 46 миллион долларга етган, бу 2020 йилга нисбатан (16 миллион доллар) икки баравар кўпдир. 2022 йил охиригача бу кўрсаткич 100 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда, 2028 йил охиригача эса бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Асосий ИТ экспорт бозорлари: АҚШ (83,3 фоиз), Буюк Британия (5,2 фоиз), Россия (3,2 фоиз), Корея Республикаси (2,1 фоиз) ва БАА (1,1 фоиз).

    Муҳим афзалликлар қаторида IT-бизнес учун имтиёзларни ҳам қайд этилган. У Ўзбекистондаги IT-компанияларга бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этади. Хусусан, IT Park резидентлари ҳисобланган IT-компаниялар 2028 йилгача барча корпоратив солиқлардан озод қилинган. IT-компаниялар экспорт фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ходимлар билан хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга.

    IT Park резидентлари қаерда жойлашган бўлишидан қатъи назар, бутун мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Шунингдек, ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби ҳам бекор қилинган.

    Хорижий IT-компаниялар ва IT-мутахассислари учун янада катта қулайликлар яратиш мақсадида IT-visa бериш тартиби тасдиқланган. IT-visa олиш учун минимал миқдордаги ҳужжатлар талаб қилинади ва бу жараён 3 кун давом этади. Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар ҳам зарур инфратузилма билан таъминланади.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақадаги қулай географик ўрни, бу туфайли республика Марказий Осиёдаги боғловчи IT-хабга айланиши мумкин. Бугунги кунда IT Park 500 дан ортиқ резидентларга эга, уларнинг 15 фоизи йирик глобал ва маҳаллий компаниялардир. 2025 йилга келиб йирик ва ўрта IT-компанияларни фаол жалб қилган ҳолда резидентлар сонини 1000 нафарга етказиш режалаштирилган.

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    Ахборот технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

    «IT-таълим мутахассисларни тайёрлаш – бозор ўсиши ва фаровонлик учун етарли ишчи кучи билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шу боис Ўзбекистон таълимга, айниқса, IT-таълимга катта куч сарфламоқда. Сифатли таълимсиз белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиб бўлмайди», – дейди АКТ вазири Шерматов.

    Соҳа раҳбари ўз нутқида БПО ва КПО хизматларини ривожлантириш каби муҳим йўналишга ҳам тўхталган. Шу нуқтаи назардан, IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтган хорижий БПО компаниялари ўзларига тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишлари ва Ўзбекистондан IT-мутахассисларини рақобатбардош шартларда жалб этишлари мумкин бўлади.

    Бундан ташқари, улар Ўзбекистонда ўз бизнесларини кенгайтириш учун офис хоналари ва жиҳозлар, камида олти ойлик ижара ҳақи, коммунал хизматлар, интернетга уланиш харажатлари кўринишида инвестициялар билан таъминланиши мумкин. БПО компаниялари учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган БПО мактаблари ҳам яратилмоқда.

    Якунда Шерзод Шерматов Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган барча инвесторлар ва хорижий IT-компанияларга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

    Мавзуга доир: «Биз учун ҳозир яхши имконият» — нима учун ва қандай Ўзбекистон россиялик IT-мутахассисларни ўзига жалб қилишни бошлади?

    Эслатиб ўтамиз, IT Park президентнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги «Дастурий технологиялар парклари жамияти» ҳамкорлигида ташкил этилган. Технопаркда мутахассислар учун барча қулайликлар яратилган, истиқболли стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация ва акселерация дастурлари ташкил этилган

    25.03.2022, 10:20   Изоҳ (0)   13582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими маҳаллий бюджет маблағларига шахсий пиарини йўлга қўйган ҳокимлар фаолиятини танқид қилди

    25.03.2022, 10:02

    Тошкент март ойидаги ёғингарчилик миқдори билан тарихий рекордни янгилаши мумкин

    25.03.2022, 09:36

    Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири ва БАА энергетика вазирини қабул қилди

    25.03.2022, 08:10

    Европага келган Байден, қон билан чизилган портрет, декорация қилинган кит скелети. 24 март суратлари

    25.03.2022, 00:29

    Самарқандда интернет бизнесни ўргатиш ҳамда саёҳатлар ташкил этиш учун фуқаролардан қарийб 30 минг доллар ва 350 млн сўм олган шахслар ушланди

    24.03.2022, 23:58

    Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга қўшилди

    24.03.2022, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.