• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё ҳокими маҳаллий бюджет маблағларига шахсий пиарини йўлга қўйган ҳокимлар фаолиятини танқид қилди

    Қашқадарё ҳокими Муроджон Азимов маҳаллий бюджет маблағларига шахсий пиарини йўлга қўйган ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Муроджон Азимов.

    Муроджон Азимов.
    Фото: «Дарё»

    Муроджон Азимов бу ҳақда кеча, 23 март куни бўлиб ўтган аппарат йиғилишида гапирган.

    «Вилоят ҳокими халқдан олинган солиқ тушумлари ҳокимларнинг шахсий пиари учун сарфланиши умуман нотўғри иш эканини айтди. Айнан Шаҳрисабз шаҳри ҳокимига дакки берди. Муроджон Азимов, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг бошқа ҳокимларни ерга уриш эвазига мақтов олишини ёмон баҳолади», — дейди «Дарё» манбаси.

    «Дарё» мухбири мазкур масала юзасидан Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов билан суҳбатлашди.

    Акром Сулаймонов вилоят ҳокимининг аппарат йиғилишида айтган бу фикрлари унга қаратилмаганини, маҳаллий бюджет маблағлари эвазига ҳеч қандай шартномавий муносабатлар ўрнатмаганини билдирди.

    «Нима учун бу ҳақда айнан мендан сўраяпсиз? Қайси ҳоким ҳақида гапирганини билмоқчи бўлсангиз, унда вилоят ҳокимининг ўзидан сўранг. Менинг бу ишларга умуман алоқам йўқ. Биз ҳеч ким билан шартнома қилмаганмиз ва умуман пиарга пул сарфламаганмиз. Қўшимча саволлар бўлса, ҳокимликнинг ахборот хизматига боғланиб, ахборот олишингиз мумкин», — деди Акром Сулаймонов.

    Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов 2022 йил 7 март куни янги қарорга имзо чеккан. Ҳокимнинг маҳаллий бюджетнинг 2022 йил эркин қолдиқ маблағлари ҳамда 2022 йил захира маблағлари ҳисобидан тегишли харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорига кўра, 135 миллион сўм маблағ ажратилиб матбуот ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш харажати сифатида чиқим қилиниши белгиланган.

    Фото: Скриншот

    Халқ тўлаган солиқдан ажратилган 135 миллион сўм маблағ матбуот ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда қай тартибда сарфланишига аниқлик киритиш мақсадида шу маблағлар сарфланишини назорат қилувчи шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акамурод Узоқов билан суҳбатлашдик.

    «Бу маблағни қилинаётган барча ишларимизни оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун сарфлаймиз», — деди «Дарё» мухбирининг бу ҳақдаги саволига жавоб берган Акамурод Узоқов.

    Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов эса ўринбосари тан олган ҳолатни умуман инкор этди.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, Шаҳрисабз шаҳри ҳокими 2021 йилда ҳам қилинган ишларини оммалаштириш мақсадида ОАВ вакиллари, хусусан блогерлар билан 128 миллион сўмлик шартнома имзолаб, маҳаллий бюджет маблағларидан ўзбошимча фойдаланган.

    «Шу 128 миллион сўм нотўғри сарфлангани учун ўтган йили шаҳар ҳокими ва ҳокимлик масъуллари анча югур-югур қилишганди. Кўпчиликка пулни қаерга сарфлагани ва қай тартибда харж қилганига жавоб беролмай қийналганди. Энди бу йил ўша хатосини такрорламаслик учун маҳаллий бюджетдан қонуний тартибда маблағ ажратган. Аммо энди бу ҳолатни вилоят ҳокими танқид қилди ва халқнинг пули ҳоким шахсиятини олқишлаш учун сарфланиши керак эмас деди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

    Мавзуга доир: 

    • «Тўрт маротаба светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмади». Муроджон Азимов тунда қоидабузарлик қилган бойнинг боласига чора кўрилгани ҳақида гапирди
    • «Бу ҳолат мени ташвишга солди». Қашқадарё ҳокими Қаршидаги хароба ётоқхона ҳақида гапирди

    25.03.2022, 10:02   Изоҳ (0)   15172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент март ойидаги ёғингарчилик миқдори билан тарихий рекордни янгилаши мумкин

    25.03.2022, 09:36

    Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазири ва БАА энергетика вазирини қабул қилди

    25.03.2022, 08:10

    Европага келган Байден, қон билан чизилган портрет, декорация қилинган кит скелети. 24 март суратлари

    25.03.2022, 00:29

    Самарқандда интернет бизнесни ўргатиш ҳамда саёҳатлар ташкил этиш учун фуқаролардан қарийб 30 минг доллар ва 350 млн сўм олган шахслар ушланди

    24.03.2022, 23:58

    Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга қўшилди

    24.03.2022, 23:43

    Қамчиқда юк автомобили йўл четига чиқиб кетди, Самарқандда Nexia-2 олиб қочган маст эркак Damas билан тўқнашди

    24.03.2022, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб ҳаётган қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.