• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электромобилда такси қиладиган шахслар 2040 йилгача барча лицензия тўловлари ва йиғимлардан озод этилади

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Электромобильлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унда электромобилда таксистлик қиладиган фуқароларга бир қатор енгилликлар берилиши кўзда тутилган.

    Қайд этилишича, қарор билан электромобилларда такси хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2040 йилга қадар барча лицензия тўловлари ва йиғимларидан озод қилиш таклиф этилмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзавтосаноат»га уч ой муддатда республика ҳудудида босқичма-босқич йўналишли ва йўналишсиз таксиларни электромобилларга ўтказишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилади.

    Бундан ташқари, электромобилларда ҳаракатланувчи шахслар муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловларни тўлашдан озод этилади. Бу борада Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли чораларни кўради.

    Ҳудудий маъмуриятлар Энергетика вазирлиги билан бирга қуйидаги миқдорда тўхтаб туриш ўрнига эга бўлган муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳларда камида 2 дона (2 та каналли) тезкор усулда қувватлантириш станцияси инфратузилмасини ташкил этади:

    • 2022 йилда ҳар 200 та тўхташ жойига камида 2 дона;
    • 2023 йилда ҳар 150 та тўхташ жойига камида 2 дона;
    • 2024 йилда ҳар 100 та тўхташ жойига камида 2 дона;
    • 2025 йилда ҳар 60 та тўхташ жойига камида 2 дона;
    • 2026 йилда ҳар 40 та тўхташ жойига камида 2 дона.
    Бунда 2 дона 2 та каналли 120 КВт қувватлантириш станцияси учун 630 кВА трансформатор билан таъминлаш зарур ҳисобланади. Қувватлантириш станцияларини электр энергияси билан таъминлаш учун керак бўладиган трансформаторларни қувватлантириш станцияларига яқин жойларга ўрнатилади.

    Умумий фойдаланишда бўлган ер участкаларида қувватлантириш станцияларини ҳамда уларнинг ҳар бири атрофида камида иккита электромобиль учун тўхташ жойини белгилаш схемасини станцияларнинг барча инженерлик коммуникация тармоқларига қулай жойларда ўрнатилишини тасдиқлайди. Бундай ер участкаси қисмида доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тадбиркорлик субъектларига қувватлантириш станцияларини ўрнатишга рухсат берилади.

    Шаҳар ҳудудида қувватлантириш тармоғини ривожлантириш мақсадида одамлар бир соатдан кўп бўлмайдиган жамоат жойларида (йирик савдо марказлари, шаҳар ичидаги АЁҚШлар) Моdе 4 типидаги EQSни ўрнатиш зарур. Ушбу кам вақт давомида электромобиль эгасига электромобиль батареясини тўлиқ заряд қилишга имкон беради. Шунингдек, ушбу турдаги EQS билан темир йўл вокзаллари ва аэропортлар ёнидаги такси тўхташ жойларида электромобилларни қувватлантириш хизматини йўлга қўйиш мумкин бўлади.

    Аввалроқ шу қарор лойиҳаси бўйича давлат идораларининг хизмат автомобиллари босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилиши ҳақида хабар берилганди. Ҳужжатга мувофиқ вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари паркининг 2025 йилга қадар камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилади.

    Мавзуга доир:

    • «Хитойда биринчи, дунёда иккинчи» — Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин бўлган BYD компанияси ҳақида нималар маълум?
    • Ўзбекистон электромобиллар даврига қандай ўтмоқда? Нархлар, имтиёзлар ва шахсий тажриба
    • Ўзбекистонда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади

    25.03.2022, 22:55   Изоҳ (0)   24339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилоятида ҳавони ифлослантираётган икки корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

    25.03.2022, 22:40

    Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган икки қаватли квартира 1,3 млрд сўм арзонроққа сотилди

    25.03.2022, 22:26

    Навоийда «Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик» мавзусидаги республика медиафоруми бошланди

    25.03.2022, 22:11

    Шавкат Мирзиёев Россия иқтисодий ривожланиш вазири билан учрашди

    25.03.2022, 21:49

    Андижонда ҳибсхонадаги маҳбус камерадошини уриб ўлдириб қўйди

    25.03.2022, 21:34

    Тошкентда чет эл фуқароси билан келишиб, ёш қизларни Туркияга фоҳишалик учун сотиб юбораётган аёл ушланди

    25.03.2022, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17

    “Эмми-2025” мукофоти номзодлари эълон қилинди

    Кино | 18 июл, 12:15

    Ўзбекистонда тадбиркорларга Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 11:59

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18

    Apple тарихдаги энг қиммат iPhone ишлаб чиқаради

    Дунё | 18 июл, 11:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.