Андижон вилоятида ҳибсхоналардан бирида 21 март куни маҳбуслар ўртасидаги жанжалда бир киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 15:00 ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳатини етказган. Оқибатда маҳбус М.С. олинган жароҳатлар туфайли кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Маҳбус У.Ж. муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Оҳангаронда диний маъруза эшитган маҳбус калтаклангани айтилмоқда. Унга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланган
- Фуқаронинг ўлиги Юнусобод ИИБ идорасидан чиққани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан изоҳ берилди
- Ўзбекистондаги қамоқхоналарда маҳкумларнинг қийноққа солиниши ҳақидаги видеолавҳа юзасидан баёнот берилди
Изоҳ (0)