Бир неча маҳсулотдан қисқа вақт ичида печенье тайёрлаб кўринг. Ширинликнинг таъми оғизда қолиши табиий.
Керакли маҳсулотлар:
- ун – 300 грамм;
- туз – 1 чой қошиқ;
- шакар – 50 грамм;
- сариёғ – 150 грамм.
- Печ аввалдан 180 даражада қиздирилади ва пишириқ қолипига пергамент қоғоз солинади.
- Идишга ун, туз ва шакар солиб аралаштирилади.
- Хамир қум кўринишида бўлгунга қадар сариёғ ҳам қўшилиб, яхшилаб уваланади.
- Аста-секин хамир қорилади.
- Хамир юзасига бироз туз ва шакар сепилади.
- Сўнгра турли хил шакллар кесиб олинади ва санчқи ёрдамида безак бериш мумкин.
- Хамир қизаргунга қадар 30 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлгач ширинликлар хона ҳароратида совутилади.
Изоҳ (0)