Одатий, аммо ҳамиша севиб истеъмол қилинадиган макаронли таомни биргаликда тайёрлаймиз.
Керакли маҳсулотлар:
- макарон – 400 грамм;
- ўсимлик ёғи – 3 ош қошиқ;
- пиёз – 2 дона;
- саримсоқ – 2 бўлак;
- сабзи – 2 дона;
- мол гўшти тушёнкаси– 300-350 грамм;
- туз ва зираворлар, чили қалампири.
- Бир ош қошиқ ёғ солиб, шўр сувда макарон қайнатиб олинади.
- Ёғнинг қолган қисми товага қуйилади.
- Пиёз ярим ҳалқа шаклида тўғраб, саримсоқ қўшилади.
- Сабзи ҳам майда тўғралади ва сабзавотларга қўшиб, ёғда қовурилади.
- Чили майда тўғралиб, товага солинади ва устидан турли хил зираворлар сепилади.
- Тушёнка ҳам товага солинади в сабзавотлар билан аралаштирилиб, 5 дақиқа қайнатиб олинади.
- Макарон пишгач, суви тўкилади ва товага солиб, яхшилаб аралаштирилади.
Изоҳ (0)