Ўзбекистонда 25—31 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли бир қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 26—27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)