Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонликларга ажратилган микроқарзлар бўйича қолдиқлар 10 трлн сўмга яқинлашиб қолди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг турлари бўйича, ЯИМга нисбатан ипотека кредитлари кўрсаткичлари юқори бўлди.

2021 йилда жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг ЯИМга нисбати олдинги ўсиш трендидан сўнг бир маромда шаклланиб, кредит турлари орасида таркибий ўзгаришлар кузатилди:

Жадвал: Марказий банк

Жадвал: Марказий банк

Хусусан, уй-жой қурилишининг жадаллашуви, ипотека бозорининг ривожланаётганлиги, аҳоли сонининг табиий ўсиши ҳамда аҳоли томонидан уй-жойга бўлган кечиктирилган талабнинг қондирилиши, жисмоний шахсларга ажратилаётган ипотека кредитларининг тез суръатларда ўсишига омил бўлмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан олинаётган микроқарзлар қолдиғининг ўсишини молиявий қарзларни нақд пул, банк карталари ёки мобил иловалари орқали осонлаштирилган равишда олиш имкониятларининг кенгайиши ҳамда оммабоплигининг ошиши билан изоҳлаш мумкин, — дейилади изоҳда.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда чакана савдо дўконлари томонидан турли хил истеъмол маҳсулотларини муддатли тўлов асосида сотиш амалиётининг оммалашаётганлигига банкларнинг истеъмол кредитлари ҳажмида деярли ўзгариш бўлмаганлигининг асосий сабабларидан бири сифатида қараш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда автокредитлар қимматлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди