• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Ўзбекистонда доллар курсига нима бўляпти?

    Аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси кескин кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди. 2020 йил апрель ойидан бери биринчи марта доллар курси бир кунда 100 сўмдан кўпроқ ошди. Банклар долларни 11 385 сўмдан сотишни бошлади. 

    Йил бошидан буён сўм 2,9 фоизга қадрсизланган. Бу сезиларли кўрсаткич — бутун 2021 йилда сўм жами 3,4 фоизга қадрсизланган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда доллар курсини ким ва қандай белгилайди?

    1997 йилдан 2017 йилларгача Ўзбекистонда расмий валюта курси сунъий белгиланар эди – бу импортни субсидиялашда экспорт тармоқларига (асосан пахта ва олтин) солиқ солиш учун амалга ошириларди.

    Бунга параллел равишда «бозор курси» мавжуд эди. Мазкур курс асл ҳолатни акс эттирган ва шу сабабли расмий курсдан икки баравар кўп бўлган.

    2017 йилнинг кузидан бери расмий курс ҳам бозор асосида белгилана бошланди. Ўшандан бери Ўзбекистонда доллар курси талаб ва таклиф ҳажмига, шунингдек, жаҳондаги, хусусан, асосий савдо ҳамкорлардаги (Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон) вазиятга боғлиқ.  

    Талаб

    Валютага талаб — бу компаниялар ва аҳолига керакли бўлган доллар миқдори. Компаниялар асосан Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган технологиялар ва маҳсулотлар импорти учун доллар сотиб олади:

     

    Жадвал: Марказий банк

    Жадвал: Марказий банк

    Аҳоли эса одатда пул жамғариб қўйиш, йирик харидларни (масалан, уйлар кўпинча долларда сотилади) амалга ошириш учун валюта сотиб олади.  Аввалги йилларда талаб қандай шаклланган эди:

    Таклиф

    Валютанинг таклифи бу компаниялар, аҳоли, банклар, Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қанча доллар сотганидир:

     

    Жадвал: Марказий банк

    Жадвал: Марказий банк

    Бозорнинг муҳим қисми — меҳнат мигрантлари томонидан амалга ошириладиган халқаро ўтказмалар. Улар Ўзбекистондаги хорижий валютага бўлган талабни қондиришга имкон беради.

    Масалан, 2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд доллар ўтказилган. Бу пулларнинг бир қисмини ўзбекистонликлар банкларга сотади, улар эса ўз навбатида уларни бозорга олиб чиқишади.

    Шундай қилиб, Ўзбекистонда доллар курсига импорт, экспорт, шунингдек, халқаро ўтказмалар кўрсаткичлари ўз таъсирини кўрсатади. 

    Доллар ҳозир нима учун ўсмоқда?

    Талаб ҳажми таклиф ҳажмидан ортиб боргани учун доллар кўтарилмоқда. Бундай вазият биринчи марта эмас. Яққол мисол — 2019 йилнинг август ойи. Ўшанда сўм шунчалик қадрсизланиб кетган эдики, Марказий банк нақд валютани сотиб олишга рухсат берган эди. 

    2022 йил бошидан бери валюта бозоридаги вазият барқарор бўлиб келган эди – доллар курси ошган бўлса ҳам, бу унчалик кескин бўлмаган. Бироқ барчаси февраль ойи охирида Украина ва Россия ўртасида уруш бошлангандан кейин ўзгарди.

    Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банк февраль ёки март ойи (уруш бошланган кейин) учун маълумотларни ҳали тақдим қилмади. 

     

    Аммо олдин доллар курсининг Ўзбекистонда қандай ўзгаргани ҳисобга олинадиган бўлса, уруш бошланиши сабаб мигрантлар, экспорт ва бошқа манбалардан валюта тушумлари ҳажми қисқарган бўлиш керак эди.

    Экспорт ва импорт Украина билан савдо алоқалари деярли тўлиқ тўхтагани, Россия билан савдо-сотиқ эса қийинлашгани боис тушиб кетган бўлиш керак эди. Бу Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабнинг қисқаришига олиб келади.

    Бундан ташқари, уруш логистика ва таъминот занжирига салбий таъсир кўрсатиб, натижада, маҳсулотлар ушланиб қолади ёки ярим йўлда қолиб кетади.

    Рубль қадрсизланиши оқибатида мигрантлар энди долларда камроқ пул топаётгани сабаб, Ўзбекистонга амалга ошириладиган пул ўтказмалари қисқаргани бўлиш керак эди.

    Рубль, тенге ёки лира қадрсизланиши одатда сўмнинг ушбу валюталарига нисбатан реал алмашув курснинг мустаҳкамланишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ўзбек экспортчиларининг рақобатбардошлиги пасайиб, талаб ва таклифнинг ўзгаришига сабаб бўлади. 

    Бундан ташқари, Россия ҳам, Қозоғистон ҳам яқинда валюта олиб чиқишга чекловларини жорий қилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларидир, шундай экан бу бозорда доллар таклифнинг қисқаришига олиб келиши керак эди.

    Шундай қилиб:

    • рубль ва бошқа валюталарнинг кескин қадрсизланиши маҳаллий экспортчилар маҳсулотлари нархини янада оширади ва уларнинг валюта тушумларини камайтиради;
    • ички бозорда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг нарх-наво рақобатбардошлиги хорижда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан пасаяди. Бу эса ушбу мамлакатлар импортини рағбатлантиради ҳамда валютага бўлган қўшимча талабни яратади;
    • жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларининг асосий оқимини ташкил этувчи бошқа мамлакатлар валютаси ва рублнинг қадрсизланиши ушбу ўтказмалар ҳажмининг қисқаришига олиб келади. 

    Буларнинг барчаси сўмнинг бошқа валюталарга, шу жумладан АҚШ долларига нисбатан қадрсизланишига олиб келди:

    Энди нима бўлади?

    Сўм қадрсизланиши биринчи марта эмас. Ўтган йилларда ушбу жараён ташқи омилларнинг таъсирини ёпди ва миллий иқтисодиётнинг ўзгарувчан ташқи шароитларга мослашишига ёрдам берган эди.  

    Хусусан, экспорт ва халқаро пул ўтказмалари бўйича валюта тушуми ҳажмининг қисқариши хавфи уларнинг сўм эквивалентини ошириш ҳисобига маълум даражада камаяди.

    Сўм девальвацияси нархлар даражасига маълум маънода таъсир кўрсатади. Марказий банкнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир фоизлик қадрсизланиш йиллик инфляциянинг 0,2 фоиз пунктга тезлашишига олиб келади. Содда қилиб айтганда, нархлар ошади.

    Ўтган йилларда ташқи омиллар таъсирини камайтириш учун, Марказий банк пул-кредит сиёсатига ўзгартиришлар киритган эди. 

    Марказий банк бошқарувининг энг яқин йиғилиши 17 март куни бўлиб ўтади, шунда аниқ қайси чоралар қўлланилиши маълум бўлади.

    16.03.2022, 15:41   Изоҳ (0)   61316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 5 миллион сўмдан кўп расмий ойлик оладиганлар сони маълум бўлди

    15.03.2022, 15:10

    Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари: нималар ўзгарди?

    11.03.2022, 12:22

    Россияда 10 мартдан бошлаб Visa ва Mastercard карталари ишлашдан тўхтайди. Буни Ўзбекистонга нима алоқаси бор? 

    09.03.2022, 15:34

    Россиядан пул ўтказмаларига энди нима бўлади ва бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    07.03.2022, 21:24

    «Валютафурушларнинг ҳийла-найранглари ва харидларнинг кескин ошиши» — Ўзбекистонда рубль билан нималар бўлмоқда?

    04.03.2022, 20:32

    Инқирозда олтин сотиб олиш тавсия этилади. Ўзбекистонда буни қандай қилиш мумкин?

    04.03.2022, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.