Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоизга кўтаргани ҳақида хабар берилган эди.
Бу, тахмин қилинганидек, аҳоли учун кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ошишига олиб келди. Баъзи банкларда автокредитлар бўйича ставка бир неча фоиз пунктига ўсди.
Масалан, февраль ойида InfinBank’да ставка 24,9 фоиздан бошланган бўлса, март ойи ўртасида 26,9 фоизга ўзгарди. Orient Finance Bank’да ставкалар 21-22 фоизни ташкил қиларди, ҳозир эса 24-26 фоиз.
Бошқа банкларда ҳам ставкаларнинг ўсиши кутилмоқда. Бу асосий ставканинг оширилишидан кейин табиий ҳодиса — шу йўл орқали Марказий банк иқтисодиётни «ўзига келиши» учун уни секинлаштирмоқчи.
Аввалроқ таълим ва бошқа кредитларга бу қандай тасир этиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)