Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 24 март куни Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини илгари суришда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг фаол иштирокини давом эттиришга доир амалий жиҳатлар муҳокама қилинган. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва EТТБ ҳамкорлигида янги даражага эришилгани қайд этилган.
Банкнинг мамлакатдаги лойиҳалари портфели 3 миллиард еврога етган, унда хусусий секторга инвестициялар улуши 50 фоизгача ошган. Ушбу етакчи молиявий институтнинг сармоялари ҳажми бўйича Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил минтақада пешқадам бўлиб турибди. EТТБнинг Андижон ва Урганч шаҳарларидаги филиаллари фаолият юритмоқда.
Президент Одиль Рено-Бассо давлат раҳбарини Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаб, банк Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси мақсадларига эришиш йўлида тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлаган.
Шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистонда EТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)