• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Хоккей тарихидаги энг даҳшатли жароҳат. Бўйни кесилиб кетиши оқибатида 1,5 литр қон йўқотиб, тирик қолган Клинт Маларчук ҳикояси

    Клинт Маларчукнинг «Вашингтон Кепиталз»дан «Баффало Сейбрз»га ўтиши асли украиналик бўлган канадалик дарвозабоннинг фаолиятида бурилиш ясаши керак эди. Алберта штатида туғилган посбон узоқ вақт давомида «Кепиталз»нинг учинчи дарвозабони бўлиб келганди, «Сейбрз»да эса голкиперларнинг жароҳати туфайли истиқболли Маларчукка эътибор қаратилди. Янги жойда Клинт ўзини кўрсата олди, беш ўйинда учта ғалаба қозониб, NXЛ клубининг тўлақонли биринчи рақамига айланишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо клубини алмаштирганидан икки ҳафта ўтиб, Маларчукни ҳаётидаги энг жиддий синов кутиб турган эди: 1989 йилнинг 22 мартида «Сент-Луис»га қарши ўйинда у муз устида вафот этиши мумкин эди.

    Ўйин 1:0 ҳисобида «Баффало» фойдасига ҳал бўлаётганди, рақиблар Клинтнинг зонасига ўтди. «Блюз» ўйинчиси бурчакдан шайбани етказди, Уве Крупп ва Стив Таттл ўртасида шайба учун кураш кечди. Иккинчиси йиқилди, конкининг тиғи рақиб дарвозабони томоғини кесиб юборди.

    «Бу ниқобимга урилган зарбага ўхшади. Оғриқ йўқ эди, лекин шлемни ечдим ва қонни кўрдим. Атрофим қизариб кетган эди. Юрагимнинг ҳар бир зарбида қон оқиши кучайиб борарди. Бу артерия. Қонни тўхтатиш учун бўйнимни ушлаб олдим, аммо у бармоқларим орасидан отилиб чиқарди. Қон оқишда давом этарди. Олдинга йиқилдим ва у фаввора сингари отиларди», — деб ёзади Клинт ўз китобида.

    15 сантиметрли кесилган жойдан қора қон отилиб чиқарди, бир неча сония ичида посбоннинг атрофини қонга тўлди.

    «Томоғи кесилган одам уч дақиқадан ортиқ яшай олмаслигини билардим. Шунинг учун имкон қадар тезроқ трибуна остига ўтишни хоҳлардим, чунки онам бу ўйинни телевизор орқали томоша қилаётганди. У ўғлининг қандай ўлаётганини кўрмаслиги керак», — тан олади Клинт.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Сент-Луис» ҳужумчиси Рик Мигер бу ҳолатда ўзини йўқотмади ва ёрдам сўраб бақира бошлади. Учрашув ҳаками Терри Грегсон Клинтнинг ёнига борганда ўйинчининг хотирлашича, унинг кўзи соққасидан чиқиб кетгудек бўлган. Грегсон фақат қичқира олди: «замбилни олиб келинг, у қон йўқотяпти!».

    Маларчукнинг ёнида биринчи бўлиб «Баффало» физиотерапевти Жим Пиццутелли пайдо бўлди. Айнан у томоғига дока босиб, зўрға нафас олаётган Клинтнинг ҳаётини сақлаб қолди. Аммо мато дарҳол қонга беланди. Жабрланувчи йўталиб, пичирларди: «Жим, бу уйқу артерияси». Шифокор унга хотиржам ва сокинлик билан: «Шунчаки айтганимни қил», — деди.

    Бу даҳшатли воқеага гувоҳ бўлган 11 мухлис ҳушини йўқотди, икки нафари юрак хуружига учради, уч хоккейчи муз устида қайт қилиб юборди. У ерда хотиржамликни сақлаб, Клинтнинг ҳаётини сақлаб қолишда асосий ролни бажарган одам Пиццутелли эди. У захира ўриндиғидан Маларчукнинг ёнига етиб бориш учун қимматли 136 сониядан бор-йўғи 14 сонияни сарфлади.

    Пиццутелли Вьетнам уруши фахрийси бўлиб, у ерга жанговар муҳандис сифатида борган. Фронтга борганига икки ҳафта бўлган Жим ва яна тўрт нафар аскар қишлоқ бўйлаб юрганда, уларни юк машинаси уриб юборади. «Баффало»нинг бўлажак шифокори осон қутулди: ўша тўқнашувда унинг бир нечта қовурғаси синди, холос. Аскарлардан бири жарликка қулаб кетди. Қолган иккиси ҳам тиббий ёрдамга муҳтож эди. Шундан сўнг Жим спорт тиббиётини ўрганишга қарор қилди ва бир мунча вақтдан кейин инсон танаси ҳақида ҳамма нарсани ўрганди. Олинган билимлар ўша оқшомда Маларчукнинг ҳаётини сақлаб қолди.

    Жим қон оқаётган томирни сиқиб тура олди ва унга кийим алмаштириш хонасигача етиб боришга ёрдам берди.

    «Шифокорлар сочиқни олди ва бор оғирлиги билан томоғимни босди. Баъзида нафас олишим учун қўлларини бўшатарди, лекин қон ҳам оқишни бошларди, шунинг учун барчаси қайта-қайта такрорланарди», — дейди Маларчук.

    https://www.instagram.com/p/CL7x9GtAaNI/?utm_source=ig_embed&ig_rid=c72664de-ede8-4e0a-86e0-2ad19e239d99

    Клинт бир нечта сабабларга кўра омадли эди:

    • «Баффало» стадиони шундай лойиҳаланган эдики, кийиниш хонасига йўл захира ўриндиғи (майдоннинг ёни) томонда эмас, айнан дарвозалар ортида жойлашганди, шунинг учун посбон музни тезда тарк этди;
    • Маларчук ўша вақтда чиқишга энг яқин дарвозани ҳимоя қилаётган эди. Акс ҳолда, у қимматбаҳо сонияларини йўқотиб, вафот этиши мумкин эди.
    «Тез ёрдам машинасининг келиши абадий давом этгандек туюлди. Аммо у бор-йўғи 10 дақиқада келган. Тиббиёт ходимлари етиб келгач, мени замбилга ётқизиб, қўлимга осма ‘укол’ юборди. Ҳазиллашишга уриндим: ‘Бир-икки жойни тикинг ва музга қайтишимга рухсат беринғ. Буни айтишим билан ярадан яна қон кетишни бошлади. Ҳеч ким ҳазилимга кулмади. Атрофдагиларнинг ҳаммаси арвоҳдек эди ва мен ҳаммаси тугади деб ўйлай бошладим», — эслайди Клинт.

    Касалхонагача бўлган йўлда Пиццутелли шикастланган артерияни сиқиб, қон кетишини тўхтатишга ҳаракат қилди. Маларчук касалхонага хоккей формасида олиб борилди, унинг кийимларини ечишга вақт йўқ эди. Клинтни қутқариш учун тезкор операция бошланди.

    Шифокорлар «Баффало» посбони ҳаётини қутқариш учун курашаётган бир паллада, ушбу даҳшатли ўйин иштирокчилари ҳайратда қолган эди. Жабрланувчининг яқин дўсти Грант Ледярд ўзини қўярга жой тополмаётганди: у уёқдан буёққа юрарди, «Сейбрз» кийиниш хонасида йиғлаб юборди.

    Иккала жамоада ҳам учрашувни давом эттириш учун хоҳиш йўқ эди. Бироқ Маларчукнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги хабар қилинганидан сўнг ўйин давом эттирилди. «Баффало»нинг захира дарвозабони Жак Клотенинг ҳис-туйғуларини тасаввур этиб бўлмайди, у бироз олдин жамоадошининг қони тўкилган жойда дарвозани ҳимоя қилишга мажбур бўлганди.

    «Ўзим билан фахрланаман. Таслим бўлмадим ва кўзларимни юммадим. Қандай кесилган эди... Шулардан кейин ҳам мен ваҳимага тушмадим. Яшаб қолиш учун ҳамма нарсани қилдим», — дейди Клинт.

    https://www.instagram.com/p/B31fhrepg27/?utm_source=ig_embed&ig_rid=d37f88c3-fb00-481f-b693-c0b46b8a505d

    Дарвозабонни қутқариш операцияси деярли бир ярим соат давом этди. Хоккейчи 1/3 қисм қонидан (1,5 литр) айрилганди. Маларчукнинг бўйнига 300 га яқин чок тушди: агар Таттлнинг конкиси 3 миллиметр юқорироқ кўтарилганда, Клинтнинг ўлими муқаррар эди. Унга омад кулиб боқди, операциянинг эртасигаёқ Маларчук шифохонадан чиқди ва уйига йўл олди.

    Шу воқеадан кейин NXЛ дарвозабонлар учун янги ҳимоя элементини киритди.

    Бир қарашда, хоккей тарихидаги энг даҳшатли жароҳат ҳақидаги воқеа бахтли якун топди. Бироқ, Маларчук бошидан ўтказган воқеалардан сўнг бутун ҳаёти давомида руҳий муаммоларга дуч келди. Клинт узоқ вақт тунги даҳшатлардан азоб чекарди ва кутилмаганда соғлиғида жиддий муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ўйлар тинчлик бермасди.

    Фото: Radio Canada

    Фото: Radio Canada

    У хоккейга қайтди, лекин доимий қўрқув ва ваҳима туфайли ўз салоҳиятини тўла намоён эта олмади. Бироқ, «Агар Стив Таттлнинг конкиси 3 миллиметр баландроққа тегса нима бўларди?», деган савол «Баффало»нинг собиқ дарвозабонига хотиржамлик ва ҳаммаси ёмонроқ тугаши мумкинлигини тушуниш имконини беради.

    23.03.2022, 23:46   Изоҳ (0)   95939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Килиан Мбаппе Пол Погбага «ПСЖ»даги вазиятдан безор бўлганини айтган

    23.03.2022, 22:28

    Муҳаммад Салоҳ А Серияга қайтиши мумкин. Унга Италия гранди қизиқмоқда

    23.03.2022, 21:01

    Dubai Cup—2022. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига енгилди

    23.03.2022, 20:10

    АПЛнинг 2021/22 йилги мавсумдаги энг тезкор футболчиси аниқланди

    23.03.2022, 19:24

    Роман Абрамович турк клубини сотиб олиши мумкин

    23.03.2022, 18:20

    Фото: Элдор Шомуродов отасига Toyota Land Cruiser автомобилини совға қилди

    23.03.2022, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.