Ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ»даги вазиятдан тўйган.
As нашрининг ёзишича, Франция терма жамоаси қароргоҳида Пол Погба Килиандан Париж жамоасидаги вазиятга муносабатини сўраган. У камераларга тушиб қолмасликка ҳаракат қилган ҳолда кийим алмаштириш хонасида содир бўлаётган сўнгги воқеалардан тўйганини пичирлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, жамоада аҳиллик йўқолган. Бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ҳам бошқарувни йўқотгани айтиб келинади.
Бундан ташқари, Неймар клуб уни сотиб юбормоқчи эканлигини эшитгач, машғулотларга жиддий ёндашмай қўйган. Айрим манбаларда ҳатто унинг клуб қароргоҳига маст ҳолатда келгани ёзилди. Матбуот ва мухлислар Неймар билан бирга кутилган ўйинни намойиш этолмаётган Лионель Месси ҳамда жароҳатлар туфайли деярли майдонга тушмаётган Серхио Рамосни ҳам танқид қилиб келмоқда.
Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси 2021/22 йилги мавсум охиригача амал қилади. Томонлар муддатни узайтириш бўйича ҳалигача келишмаган. Ёзда у катта эҳтимол билан «Реал»га ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)