«Ювентус» «Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.
29 ёшли ярим ҳимоячининг мерсисайдликлар клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. Ҳозирча томонлар келишувни узайтириш борасида келиша олишмаяпти, мисрлик футболчи таклиф қилинган шартлардан қониқмаяпти.
La Gazzetta dello Sport’нинг ёзишича, Турин клуби юқори даражали футболчи билан шартнома имзолашга тайёр ва Салоҳ асосий вариантлардан бири бўлиб турибди.
Шунингдек, «Ювентус» футболчининг молиявий эҳтиёжларини қондириши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинмоқда.
Салоҳ Италия чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. У 2014/15 йилги мавсумда «Фиорентина», 2015—2017 йилларда эса «Рома» шарафини ҳимоя қилган.
Аввалроқ Муҳаммад Салоҳга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Аммо Ла Лига жамоаларига ўтиш футболчининг режаларида йўқлиги айтилди.
Муҳаммад Англия Премьер Лигасининг 27 ўйинида майдонга тушиб, 20 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)