Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 21 март куни электр подстанциясида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 16:44 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани Элбек кўчасида жойлашган электр подстанциясида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ФВВ ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ёнғин содир бўлган жойга етиб борган. Ёнғин соат 17:09 да ўчирилган.
Ҳолат оқибатида қуввати 16 минг кВА бўлган трансформатор ёниб кетган.
Изоҳ (0)