• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жо Байдендан Сердар Бердимуҳамедовгача. Шавкат Мирзиёев номига Наврўз муносабати билан қутловлар келмоқда

    Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан қутловлар йўлламоқда, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган. арида мамлакатни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳот ва янгиланишларда эришилаётган катта ютуқ ва муваффақиятларни, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи изчил мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида қайд этган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Президент жаноблари!

    Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамда ўз номимдан Сизни Ўзбекистоннинг анъанавий байрами Наврўз муносабати билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

    Яқинда сиз билан Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладик. Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими доирасида дўстона муҳитда сермаҳсул учрашув ўтказдик ҳамда икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва биргаликда «Бир макон, бир йўл»ни барпо этиш, COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан янги келишувларга эришдик.

    Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ва Сиз билан биргаликда мамлакатларимиз равнақи ва халқларимиз фаровонлиги йўлида анъанавий дўстликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрман.

    Сизга мустаҳкам соғлик, давлатчилик фаолиятингизда катта муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман!

    Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси раиси

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз бахтли ва фаровон бўлишини тилайман. Бу барча учун тинчлик ва янгиланиш байрамидир, жорий йил эса мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

    Менинг маъмуриятим пандемияга қарши кураш, стратегик шериклигимизни чуқурлаштириш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги муваффақиятли саъй-ҳаракатларимизни давом эттириш учун келгуси йилда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан умидвор. Мамлакатингизни Америка инвестициялари учун жозибадор қилишига ёрдам берган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз.

    Шунингдек, Сиз билан C5+1 жараёни доирасида умумий минтақавий мақсадларимиз йўлидаги ишларимизни давом эттиришга интиламиз

    Наврўз муборак!

    Ҳурмат билан,

    Жозеф Робинетт Байден, Америка Қўшма Штатлари президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Барчамиз учун умумий бўлган Наврўз байрами муносабати билан Сиз ва юртдошларингизни самимий табриклайман.

    Ушбу файзли баҳорий байрам, юксак маънавий қадриятларни акс эттириб, янгиланиш, тинчлик ва бирликка чорлайди. Азал-азалдан қадрли Наврўз биродар давлатларимизга шодлик ва фаровонлик олиб келган.

    Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган иттифоқчилик бундан буён ҳам халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланади.

    Ушбу файзли кунларда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мамлакатингиз равнақи ва барқарор тараққиёти йўлидаги барча эзгу ташаббусларингизга катта муваффақиятлар, қардош ўзбек халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.

    Наврўз ҳар бир хонадонга қут-барака олиб келсин!

    Ҳурмат билан,

    Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Сизни Наврўз байрами билан чин дилдан қутлайман!

    Наврўз – эзгу интилишлар, пок орзу-умидлар, ҳаёт ва баҳор шодиёнасини мужассам этган буюк қадимий байрам.

    Ишончим комил, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар бундан буён ҳам чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида мустаҳкамланиб боради.

    Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман!

    Ҳурмат билан,

    Садир Жапаров, Қирғизистон Республикаси президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Сизга ва Сиз орқали дўст Ўзбекистон халқига аждодларимизнинг азалий байрами Наврўз кириб келиши муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Бугунги кунда халқаро байрам мақомини олган қадимги Наврўз айёми ўзининг чуқур маънавий мазмуни билан инсониятга хизмат қилаётгани қувонарлидир.

    Замоннинг мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий шароитларида Баҳор байрамининг умуминсоний қадриятлари тикланиш ва бунёдкорлик, тинчлик ва осойишталик, дўстлик ва аҳиллик, ўзаро тушуниш ва бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва кўмак каби юксак неъматларни ўзида акс эттириш билан алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари Наврўзнинг эзгу анъаналари руҳида келажакда ҳам ривожланиб, халқларимизнинг туб манфаатларига мувофиқ кенгайишига ишонаман.

    Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, барқарорлик, фаровонлик ва чексиз равнақ тилайман.

    Наврўз муборак!

    Ҳурмат билан,

    Эмомали Раҳмон, Тожикистон Республикаси президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Сизни ва биродар Ўзбекистон аҳлини халқаро Наврўз байрами муносабати билан самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларимни йўллаш мен учун шарафдир.

    Наврўз байрами қадим замонлардан табиат тикланиши, ҳаёт тантанаси ва баҳор кириб келиши рамзидир. Меҳмондўстлик, тинчликсеварлик, яхши қўшничилик ва юксак инсонпарварлик тамойилларини мужассам этган ушбу байрам халқларимиз ўртасидаги аҳиллик ва дўстликни мустаҳкамлашда алоҳида ўринга эга.

    Ушбу ажойиб байрам Сиз ва мамлакатингизнинг бутун халқига шодлик, фаровонлик ва равнақ олиб келсин.

    Чуқур ҳурмат ила,

    Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан самимий тилакларимни изҳор этаман.

    Табиатни уйғотувчи, одамларга янги кайфият улашувчи ушбу баҳорий байрам ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этади.

    Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик Наврўзнинг эзгу қадриятларини юксак қадрлайдиган халқларимиз иродасига мувофиқ бундан буён ҳам кенгайиб, мустаҳкамланиб боришига ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Илҳом Алиев, Озарбайжон Республикаси президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Қалбларга қувонч бағишловчи Наврўзнинг кириб келиши, табиат ва она заминнинг қайтадан жонланиши ҳамда ҳижрий-шамсий янги 1401 йилнинг бошланиши муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини, Сизнинг муҳтарам оила аъзоларингизни ва мамлакатингизнинг азиз халқини чин юракдан муборакбод этаман.

    Наврўз художўйлик, оилани севиш ва тинчликпарварликдан келиб чиқадиган маданиятнинг авж нуқтаси бўлмиш қадриятларга таянувчи цивилизациянинг тимсоли ва жилоланишидир. Исломнинг азиз Пайғамбари (унга, унинг покиза авлодлари ва буюк саҳобаларига саловотлар бўлсин) шундай марҳамат қиладилар: «Баҳорни кўрганингизда қиёматни кўпроқ эсланг». Яратилишнинг буюклиги тўғрисида тафаккур қилиш ва табиатдаги ўзгаришларга эътибор қаратиш қалбнинг уйғонишига туртки, Аллоҳни эслаш воситаси ҳамда инсониятнинг тараққиёти ва юксалиши йўли ҳисобланади. Буюк шоир Саъдий Шерозий бу тўғрида шундай деган:

    Тургин, ғанимат билгин ул баҳор елларини,

    Қушларнинг куйлаши-ю лолазор хуш ҳидини.

    Барча гулу япроқлар Яратганни эслагай,

    Булбулу мусича ҳам куйлар Худо ёдини.

    Ҳижрий-шамсий янги асрда олий илоҳий ва инсоний қадриятлар томон ҳаракат янада тезлашиб, бу аср мамлакатингизда яшовчи барча кишилар учун Наврўз каби янада қувончлироқ ва мусаффороқ кунлар, минтақанинг барча халқлари учун эса янада мустаҳкамроқ тинчлик ва якдиллик олиб келади, деб умид қиламан. Эрон Ислом Республикаси ушбу маданий бирдамликни мустаҳкамлаш минтақа ва жаҳондаги барча мамлакатлар учун тинчлик ва осойишталик олиб келади, деб ҳисоблайди ҳамда бу йўлда самимийлик билан барча мамлакатларга ўзининг дўстлик қўлини чўзади.

    Қодир Эгамдан Сиз жаноби олийларига соғлик ва муваффақият, дўст ва биродар Ўзбекистон Республикаси халқига бахт-саодат ва фаровонлик ато этишини сўраб, янги йилнинг сизлар учун хайр-баракага тўла бир йил бўлишини тилаб қоламан.

    Иброҳим Раисий, Эрон Ислом Республикаси президенти

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу,

    Сиз Жаноби Олийларига ўз саломларимизни ва самимий тилакларимизни мамнуният билан йўллаб, Сизга бардавом соғлик, бахт-саодат, ўзбек халқига эса Сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида янада юксалиш ва тараққиёт тилаймиз.

    Наврўз байрами муносабати билан Сизга самимий табрикларимизни тақдим этиб, юртингиз ривожи йўлида қилаётган барча саъй-ҳаракатларингизни амалга ошишига ҳамда ушбу йил Сиз ва халқингиз учун яхшилик, бахт ва қувонч йили бўлиб қолишига тилакдошмиз.

    Бизларни бирлаштириб турган мустаҳкам дўстлик, биродарлик ва шериклик ришталарини дўст халқларимиз манфаатлари йўлида турли соҳаларда янада юксак чўққиларга олиб чиқишга бўлган интилишларимиз юқори эканини Сиз Жаноби Олийларига таъкидлаб ўтамиз.

    Байрамингиз муборак бўлсин, доимо Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

    Самимий эҳтиромлар ила,

    Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

    Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими

    ***
    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Сизни буюк Наврўз байрами билан чин дилдан табриклайман.

    Наврўз - энг қадимий қадриятлардан. Халқларимиз қалбини эзгуликка тўлдирувчи, уларга фаровонлик ва шодлик келтирувчи ушбу байрам биродарлик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамласин. Маънавий муштараклик, ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларининг уйғунлигини юқори баҳолар эканман, икки томонлама стратегик шериклигимизнинг изчил ривожланиши мамлакатларимизни катта муваффақиятларга элтади, деб ишонаман.

    Ушбу шукуҳли дамларда, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва оилангиз аъзоларига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, биродар Ўзбекистон халқига эса равнақ ва бахт-саодат тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Нурсултон Назарбоев,

    Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши».

    Шунингдек:
    • Фаластин президенти Маҳмуд Аббос,
    • Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
    • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,
    • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,
    • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий ва бошқалар табрик йўллаган.
    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Путин Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
    • Видео: Наврўз муносабати билан ўзбек тилида табриклаган АҚШ элчиси

    22.03.2022, 00:14   Изоҳ (0)   21415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қамчиқ довонида майдалаб ёғаётган қор

    21.03.2022, 23:57

    Ўзбекистон фуқароларининг 50 нафарига Францияда бепул ўқиш имконияти берилади

    21.03.2022, 23:36

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Хитойда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    21.03.2022, 23:13

    Блогер Асалҳонейни ўлдиришда гумон қилинган шахс ушланди

    21.03.2022, 22:18

    Тошкент вилоятида зилзила қайд этилди

    21.03.2022, 21:34

    Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

    21.03.2022, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.