Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» 2022 йилнинг ёзида «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени эркин агент мақомида қўлга киритишга яқин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Marca нашрининг хабар қилишича, гарчи Мбаппе эркин агент сифатида келаётган бўлса ҳам, мадридликлар клубига бу келишув 80 миллион еврога тушади. Бунинг ичида шартнома имзолаганлик учун бонус пули ҳам бор.

Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз якунига етади. Килиан Париж клубининг янги битим борасидаги бир нечта таклифига рад жавобини берган.

23 ёшли футболчи жорий мавсум «ПСЖ» сафида 36 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.

Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «ПСЖ»га ижара асосида ўтган эди. 2018 йилда парижликлар 145 миллион еврога футболчини тўлиқ сотиб олган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)