Футбол бўйича Италия А Сериясининг 30-турида «Милан» 19 март, шанба куни «Кальяри» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашув минимал ҳисобда миланликлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи бўлимда жамоалар дарвозаларга йўл топа олмади. Фақатгина иккинчи 45 дақиқалик аввалида Исмаэл Беннасер «Милан»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Милан» чемпионлик йўлидаги муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди. Жамоа 66 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. Иккинчи ўриндаги «Наполи»нинг ҳисобида 63 очко бор. «Кальяри» (25) эса 17-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия
30-тур баҳси
19 март, шанба
«Кальяри» — «Милан» 0:1
Гол: 0:1 – 59 Беннасер.«Кальяри»: Краньо, Белланова (Перейро, 82), Гольданига, Алтаре, Ловато, Ликояннис (Деёла, 68), Далберт (Заппа, 75), Марин, Грасси (Кейта Бальде, 82), Жоао Педро, Паволетти.
«Милан»: Меньян, Калабрия, Томори, Калулу, Эрнандес, Кессиэ, Беннасер, Жиру (Ибраҳимович, 87), Рафаэл Леау (Ребич, 72), Браим Диас (Крунич, 72), Junior Мессиас (Салемакерс, 78).
Огоҳлантиришлар: Белланова (77).
Изоҳ (0)