Футбол бўйича Италия А Сериясининг 30-турида «Ювентус» 20 март, якшанба куни «Салернитана»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Пауло Дибала туринликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 29-дақиқада Душан Влаҳович жамоасининг иккинчи голига муаллиф бўлди.
«Ювентус» ушбу ғалабадан кейин очколарини 59 тага етказди ва 4-ўринда бормоқда. «Салернитана» 16 очко билан сўнгги поғонадан жой олган.
А Серия мусобақа жадвали, ўйинлар тақвими ва тўпурарлар рўйхати шу ерда — кўриш.
А Серия
30-тур баҳслари
20 март, якшанба
«Ювентус» — «Салернитана» 2:0
Голлар: 1:0 – 5 Дибала, 2:0 – 29 Влаҳович.«Ювентус»: Шченсни, Де Шилё, Кьеллини (Ругани, 46), де Лигт, Пеллегрини, Куадрадо, Данило, Рабьо, Артур (Бернардески, 70), Дибала (Мората, 58), Влаҳович.
«Салернитана»: Сепе, Мацсокки, Фасио, Домбер, Ружери (Рибери, 69), Зортеа, Перотти (Верди, 60), Радованович (Кулибали, 78), Кулибали (Эдерсон, 46), Журич, Бонаццоли (Микаэл, 78).
Огоҳлантиришлар: Кулибали (24), Пеллегрини (40), Верди (68), Данило (82), Рабьо (85).
Изоҳ (0)