Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аҳолининг мурожаатларига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан Ўзбекистондаги қатор уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Натижада 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 37 та ҳолатда 1,6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилингани аниқланган. Шундан 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 451,8 миллион сўм қўшиб ёзилган. Бундан ташқари:

  • 5 та ҳолатда 508,2 миллион сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган;
  • 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 миллион сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган ёки талон-тарож қилинган;
  • 8 та ҳолатда 351,9 миллион сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Аввалроқ Сирдарёда ўзгалар номига 1,2 млрд сўм кредит расмийлаштирган собиқ банк ходимларига жиноят иши очилгани, Зангиотада 5,9 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган раҳбарлар аниқлангани, Тошкентда ўзи ишлайдиган корхонанинг 160 млн сўмдан ортиқ маблағини талон-торож қилган бош ҳисобчи ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган
Маҳаллий
«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Спорт
ЖЧ—2022 да чорак финалнинг учта жуфтлиги маълум бўлди