Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти бошланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Дастлабки маълумотларга кўра, очиқ мулоқотда соҳанинг барча бўғинларидан 13 минг нафардан зиёд ходим иштирок этмоқда.
Давлат раҳбарининг маърузаси «Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон 24» (ўзбек тилида, шунингдек, сурдотаржимон билан), «Тошкент» ва «Ёшлар» (рус тилида), «Дунё бўйлаб» (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилмоқда.
Шунингдек, тадбирда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг таклифлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Таъкидланишича, «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган.
Изоҳ (0)