• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Хитой Россиянинг Марказий Осиёдаги ўрнини эгаллаши мумкин — TIME

    Иқтисодий томонлама ўзаро боғлиқлик оламида Россияга қарши эълон қилинган санкциялар анча глобал ностабилликка олиб келиши мумкин, деб ёзади TIME. 

    Фото: «ТАСС» / Альберт Дзен

    Фото: «ТАСС» / Альберт Дзен

    Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган Марказий Осиё Афғонистон, Эрон, Россия ва Хитой каби ҳар томонлама Ғарб санкцияларига учраган мамлакатлар билан ўралган. 

    Ўз нефть захираларининг учдан икки қисмини Россия портлари орқали экспорт қиладиган, энергия ресурсларига бой бўлган Қозоғистон халқаро санкциялар режимига мослаша олмаяпти ва ўзининг миллий валютаси – тенгени қўллаб-қувватлаш учун ўта муҳим валюта захираларини йўқотиб бормоқда. 

    Ушбу муаммолар, 225 нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган, 2022 йил январь ойидаги тартибсизликлардан сўнг сармоядорлар ишончини қайта тиклаш устида ишлаётган Қозоғистон учун «айни вақтида» юзага келди. 

    Жанубдаги Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон республикаларидаги ҳукумат вакиллари юқори ишсизлик даражаси ва бюджет тақчиллигига тайёргарлик кўрмоқда. 

    Ишсизликни қисқартириш ва давлат хизматларига тушадиган оғирликни камайтириш орқали, ўтган йили Россияга 7,8 млн нафар ишчини юборган ушбу мамлакатлар учун мавсумий миграция ўта муҳим ҳисобланади. 

    Аммо қисқа муддатли миграция воситаларига бўлган интилиш, уларни ташқи зарбаларга нисбатан заиф қилиб қўйди. Ҳозирда, пул ўтказмалари Тожикистон ЯИМнинг 30 фоизини, Қирғизистон Республикаси ЯИМнинг 28 фоизини ва минтақадаги аҳоли энг зич жойлашган Ўзбекистон ЯИМнинг 12 фоизини ташкил этади. 

    2014 йили Россия Қримни ўзига қўшиб олиши ва унга нисбатан санкция эълон қилинишидан сўнг, минтақадаги пул ўтказмалари 40 фоизга тушиб кетди. 

    COVID-19 ҳам ўзаро боғлиқлик хавфи учун яна бир сабоқ бўлди: Россия чегараларининг ёпилиши умумий пул ўтказмаларининг 22 фоизга қисқаришига олиб келди.

    Айниқса қашшоқлашиб қолган Тожикистонга бу қаттиқ таъсир кўрсатди, мигрантлар ватанга бор-йўғи 1,7 млрд доллар жўнатди, бу эса ўтган йилга нисбатан 835 млн долларга кам деганидир. 

    Аммо ҳозирги санкциялар пакети аввалгиларига ўхшамайди ва узоқ муддат кузатиладиган оқибатлари жуда катта талафотларга сабаб бўлади. 

    Россия инқирози – Хитой учун янги имконият

    Хитой гегемонияси яқинлашмоқда. Ҳозирда Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш тахминан 18,6 млрд долларни ташкил қилади. Бу эса Хитой савдосининг учдан икки қисмига тўғри келади ва 1990 йиллардаги 80 фоизлик (110 млрд доллар) минтақа савдосидан анча фарқ қилади.

    Айни пайтда, Хитойнинг Москвадан ўзиб кета олмаслиги рост, аммо у минтақа учун қурол етказиб берувчи йирик ҳамкор ва стратегик шерикка айланиб бормоқда. 

    Жадал суръатлардаги иқтисодий таназзул ушбу тенденцияларни тезлаштиради. Россия иқтисодиёти шавқатсиз санкциялардан азият чекаётган бир пайтда, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажми аллақачон пандемиядан олдинги даражага қайтган. 

    Бунга Қирғизистон савдо ҳажмининг 2019 йилдаги 6,37 млрд доллардан 2021 йилда 7,5 млрд долларга етиб, деярли 18 фоизга кўтарилгани ёрқин мисол бўла олади.  

    Бироқ мазкур ютуқлар Россиянинг минтақа бозоридан кутилмаганда чиқиб кетиш ўрнини тўлдира олмайди. Тожикистон ва Қирғизистон давлат қарзларининг 40 фоиздан зиёдроғи Пекин ҳиссасига тўғри келади. Иқтисодий таназзул, Хитойга қарздан халос бўлиш эвазига хавфсизлик бўйича кўплаб имтиёзларни бериши мумкин. 

    Украина урушининг иқтисодий ҳалокати яқин ўн йилликлар ичида Россиядан ташқарида ҳам ўз аксини кўрсатади.

    Санкциялар Россия босқинларига нисбатан адолатли жавоб бўлиши мумкин, албатта. Бироқ улар қўшни мамлакатлардаги мислиз талафотларга ва беқарорликка сабаб бўлиши ҳам мумкин. 

    Халқаро ҳамжамият вакиллари келгуси талафотларни кеч бўлмасдан олдини олиш устида ишлаши зарур.

    14.03.2022, 12:44   Изоҳ (0)   810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Украина ва Россия шакарисиз қолади

    12.03.2022, 13:11

    Халқаро провайдерларнинг Россиядан кетиши туфайли Ўзбекистонда интернет билан муаммолар юзага келиши мумкин

    11.03.2022, 21:25

    Тарихий ютуқ: Cotton Campaign ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилиши нимани билдиради?

    11.03.2022, 16:37

    Украинадан озиқ-овқат импорти тўхтатилди. Ўзбекистон нима сотиб олар эди?

    10.03.2022, 20:10

    «Эрон синдроми»: халқаро изоляция Россия иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин?

    10.03.2022, 17:24

    Қандай қилиб Европа газ масаласида Россияга қарам бўлиб қолган?

    10.03.2022, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.