• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Тарихий ютуқ: Cotton Campaign ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни бекор қилиши нимани билдиради?

    Аввалроқ халқаро Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги буни тарихий ҳодиса деб баҳолади.

    Ушбу бойкот қандай пайдо бўлган ва Ўзбекистонда энди нималар ўзгаради — «Дарё» шарҳида.

    Фото: Cotton Campaign

    Фото: Cotton Campaign

    Cotton Campaign ўзи нима?

    Бу меҳнат ва инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, сармоядорлар ва бизнес ташкилотларнинг халқаро коалицияси. Асосий мақсад – пахта етиштиришда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш. У ўз фаолиятини 2007 йилдан бошлаган. Cotton Campaign деярли барча ривожланган мамлакатларда юқори нуфузга эга мустақил коалиция ҳисобланади.

    Ўзбекистон пахтасига қўйилган тақиқ қачон ва қандай пайдо бўлган?

    Ўзбекистонда кўп йиллар мобайнида пахта етиштиришда мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланиб келинган. Фаоллар мутасаддиларга қайта-қайта мурожаат қилишган, аммо вазият ўзгармаган.

    Шунда улар бошқача йўл тутишди ва 2009 йили ўзбек пахтасига бойкотни талаб қилувчи петицияни эълон қилишди.

    Фаоллар шу йўл билан халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш ва Ўзбекистон расмийларига таъсир ўтказишга умид қилишган эди ва бунинг уддасидан чиқишди – компаниялар ўзбек пахтасидан ҳар қандай шаклда бош торта бошлади.

    Бир йил ўтгач, бойкотга 60 дан ортиқ компаниялар, жумладан, Walmart Inc., Burberry Group PLC, The Gap Inc. ва The Walt Disney Cо. қўшилди. 2022 йилга келиб ўзбек пахтасини 331 та бренд бойкот қилди. 

    Бойкот Ўзбекистонга қандай таъсир қилди?  

    Салбий. Кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг энг йирик компаниялари ўзбек пахтасини сотиб олишдан бош тортди ва Ўзбекистон билан алоқаларни бутунлай узди.

    Биргина оддий мисол – 2010 йили бойкот иштирокчилари 60 тани ташкил қилганда Ўзбекистон 2,5 млн той пахта экспорт қилган эди. 2019 йилга келиб эса иштирокчилар сони 300 дан ошди, пахта экспорти 700 минг тойгача қисқарди.

    АҚШ, Европа ва Канада каби йирик бозорлар Ўзбекистон пахта экспорти учун ёпилди ва бойкот ўз самарасини берди, — дея изоҳ беради мингдан ортиқ брендларни ўз ичига олган Америка кийим ва пойабзал ассоциацияси етказиб бериш занжирининг катта вице-президенти Нейт Херман.

    Қуйидаги графикда Ўзбекистонга қилинган босим қанчалик кучайгани ва бу пахта экспортига қандай таъсир қилганини кўриш мумкин:

    Расм: S&P Global Market Intelligence

    Расм: S&P Global Market Intelligence

    Буларнинг барчаси экспорт ҳажмига, мамлакатга киритиладиган сармоялар ва валюта тушумига, янги корхоналар ва иш ўринларини яратишга ҳамда аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатди. 

    Бойкот нима учун олиб ташланди?

    2017 йили Ўзбекистон бойкотни бекор қилиш бўйича фаол ҳаракат бошлади. Бу кенг кўламли ишга айланди – мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди, пахта етиштириш учун квоталар бекор қилиниб,  теримчиларнинг иш ҳақи сезиларли даражада оширилди.

    Беш йил ичида мамлакат оммавий мажбурий меҳнатдан уни таг томири билан йўқ қилишга ўтди. 2021 йилги ҳосил мавсумида «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми» 2009 йилдан бери биринчи маротаба тизимли мажбурий меҳнат йўқ қилинганини тасдиқлади.

    Cotton Campaign тарихга айланган ушбу муваффақиятни ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро ҳуқуқ фаоллари ва трансмиллий брендларнинг кўп йиллик машаққатли меҳнати ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг бу ишга қаттиқ бел боғлагани натижаси эканини қайд этади. 

    Cotton Campaign аъзолари президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ислоҳотларни бошлаб бериш ва амалга оширишдаги аҳамиятини юксак баҳолайди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг сўзларига кўра, президент шундай деган эди:

    Мажбурий меҳнат ўрнига, мен умуман пахта етиштирмасликни маъқул кўрган бўлардим.

    Ўзбекистон ҳукумати ҳам ҳосилни механизациялашган ҳолда йиғиштириб олишни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Пахтани экспорт қилиш ўрнига, толани ўзимизда ишлатиб, 2025 йилгача 20 млрд долларлик тайёр мато ва кийим-кечак ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Масалан, ҳозирда ушбу кўрсаткич 2 млрд долларни ташкил этади. 

    Энди нималар ўзгаради?

    Cotton Campaign Ўзбекистон янги замонавий жиҳозлар ҳамда етказиб бериш занжирининг тўлиқ кўринишини ва кузатилишини таклиф этувчи пахта тўқимачилиги учун жозибадор манба мамлакатга айланиш салоҳиятига эга эканлигини таъкидлади. 

    АҚШ Мода саноати ассоциациясида брендлар ва ритейлерлардан Ўзбекистондаги таъминотчиларни танлаш имкониятларига янгидан назар солиш сўралди. Бошқа ташкилотлар ҳам худди шундай йўл тутишди.   

    Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати аҳоли бандлигининг етакчи секторларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш соҳасининг ўзида деярли 7 000 та корхонага 200 мингдан зиёд ишчи ходимлар тўғри келади.

    Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, Cotton Campaign куни кеча Ўзбекистонни қора рўйхатидан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани. Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўзбек пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажмини икки баравар ошириши мумкин. Келажакда бу ерда жаҳоннинг етакчи брендларидан кийим-кечак ишлаб чиқарадиган фабрикалар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

    Cotton Campaign’нинг қайд этишича, эришилган катта ютуқларга қарамай, Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан мажбурлаш ва аралашиш ҳолатлари, шунингдек, маълум мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳанузгача учраб туради. Бойкот бекор қилингандан кейин ҳам мажбурий ва болалар меҳнатини йўқ қилиш ишлари давом этмоқда. 

    11.03.2022, 16:37   Изоҳ (0)   20926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинадан озиқ-овқат импорти тўхтатилди. Ўзбекистон нима сотиб олар эди?

    10.03.2022, 20:10

    «Эрон синдроми»: халқаро изоляция Россия иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкин?

    10.03.2022, 17:24

    Қандай қилиб Европа газ масаласида Россияга қарам бўлиб қолган?

    10.03.2022, 17:07

    Европаликлар ва америкаликлар Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар орқали Россияни тарк этмоқда

    09.03.2022, 19:19

    Россиядаги вазият сабаб Ўзбекистонга соя солаётган учта энг катта хавф маълум бўлди

    04.03.2022, 16:07

    Россияда пул ўтказмаларига ва валюта олиб чиқишга чеклов қўйилди. Ўзбекистонликар учун нималар ўзгарди?

    03.03.2022, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.